Ҳақ йўлда зоҳир бўлиб турадиган ва Қиёматгача давом этадиган тоифа ҳақидаги ҳадислар
1
Биринчи ҳадис:
Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«لَا يَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي ظَاهِرِينَ حَتَّى يَأْتِيَهُمْ أَمْرُ اللَّهِ وَهُمْ ظَاهِرُونَ»
رواه البخاري في صحيحه برقم 7311، ومسلم في صحيحه برقم 156
«Умматимнинг бир тоифаси (ҳақ йўлда) зоҳир бўлган ҳолларида давом этадилар. (Улар ҳақ устида эканликлари билан шундай) зоҳир бўлиб турадилар, то улар зоҳир бўлиб турган ҳолларида уларга Аллоҳнинг амри келгунига қадар (давом этадилар)«.
Имом Бухорий ривояти: 7311-ҳадис, имом Муслим ривояти: 156-ҳадис.
وفي رواية لمسلم:
«لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي قَائِمَةً بِأَمْرِ اللَّهِ لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَذَلَهُمْ أَوْ خَالَفَهُمْ حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللَّهِ وَهُمْ ظَاهِرُونَ عَلَى النَّاسِ»
Имом Муслимнинг яна бир ривоятида мана бундай келган:
«Умматимнинг бир тоифаси Аллоҳнинг амрини қоим қилган ҳолларида давом этадилар. Уларни ёрдамсиз ташлаб қўядиганлар ёки уларга қарши бўладиганлар уларга зарар келтира олмайдилар. Улар одамларнинг устида зоҳир бўлган ҳолларида то Аллоҳнинг амри келгунига қадар давом этадилар. (Яъни, улар ҳақ устида эканликлари билан зоҳир бўлиб турган ҳолларида давом этар эканлар, шундай ҳолатда Қиёмат соати етиб келади)«.
2
Иккинчи ҳадис:
Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«مَن يُرِدِ اللَّهُ به خَيْرًا يُفَقِّهْهُ في الدِّينِ، ولا تَزالُ عِصابَةٌ مِنَ المُسْلِمِينَ يُقاتِلُونَ علَى الحَقِّ ظاهِرِينَ علَى مَن ناوَأَهُمْ، إلى يَومِ القِيامَةِ».
رواه مسلم في صحيحه برقم 1037
«Кимгаки Аллоҳ яхшиликни ирода қилган бўлса, уни динда фақиҳ (динни чуқур англаб етадиган ва уни холис Аллоҳ учун бажо этадиган) қилиб қўяди. Яна мусулмонларнинг бир гуруҳлари ҳақ устида туриб жанг қилишда давом этадилар, уларга қаршилик кўрсатадиганлар устидан зоҳир бўлиб турадилар, то Қиёмат кунига қадар (шундай давом этадилар)».
Саҳиҳи Муслим: 1037-ҳадис
3
Учинчи ҳадис:
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«لا تَزالُ طائِفَةٌ مِن أُمَّتي يُقاتِلُونَ علَى الحَقِّ ظاهِرِينَ إلى يَومِ القِيامَةِ»
رواه مسلم في صحيحه برقم 1923
«Умматимнинг бир тоифаси Қиёмат кунига қадар зоҳир бўлган ҳолларида ҳақ учун жанг қилишда давом этадилар»
Саҳиҳи Муслим: 1923-ҳадис
4
Тўртинчи ҳадис:
Имрон ибн Ал-Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«لا تَزالُ طائفةٌ من أمَّتي يقاتِلونَ على الحقِّ ظاهِرينَ علَى من ناوَأَهُم حتَّى يُقاتلَ آخرُهُمُ المسيحَ الدَّجَّالَ»
صحيح سنن أبي داود برقم :2484
«Умматимнинг бир тоифаси ҳақ учун жанг қилишда давом этадилар, уларга қаршилик қиладиганлар устидан зоҳир бўлган ҳолларида, то уларнинг энг охиргилари (охири замонда келадиганлари) Масиҳи Дажжолга қарши жанг қилгунларига қадар».
Саҳиҳи Сунани Абу Довуд: 2484-ҳадис
5
Бешинчи ҳадис:
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي عَلَى الْحَقِّ ظَاهِرِينَ، لعَدُوِّهِمْ قَاهِرِينَ، لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَالَفَهُمْ إِلَّا مَا أَصَابَهُمْ مِنْ لَأْوَاءَ، حَتَّى يَأْتِيَهُمْ أَمْرُ اللَّهِ وَهُمْ كَذَلِكَ»
قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَأَيْنَ هُمْ؟
قَالَ: «بِبَيْتِ الْمَقْدِسِ وَأَكْنَافِ بَيْتِ الْمَقْدِسِ».
رواه أحمد في المسند برقم 21286
«Умматимнинг бир тоифаси ҳақ йўлда зоҳир бўлган, душманларини қаҳр этган ҳолларида давом этадилар. Уларга қарши бўлганлар уларга зарар етказа олмайдилар, илло, фақат бошларига тушадиган баъзи бир лаъво (шиддатли ҳолатлар, айрим мусибатлар келишига сабабчи бўлишлари мумкин). То Аллоҳнинг амри келгунига қадар улар шундай давом этадилар. (Яъни, ҳақ йўлда собитқадам туриб, душманларини қаҳр этиб борадилар)«.
(Баъзи саҳобаи киромлар) сўрадилар:
Эй Расулуллоҳ, улар (охири замонда) қаерда бўладилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:
«Байтул-Мақдисда ва Байтул-Мақдиснинг сояларида (Масжидул-Ақсога яқин диёрларда)».
Муснади Аҳмад: 21286-ҳадис
Қисқа изоҳ:
Аллома Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Байтул-Мақдисда бўладиган кишилардан мурод, Дажжол чиққанда уларни ўша ерда қамал қилади. Ана ўша пайт Ийсо алайҳиссалом уларнинг олдиларига тушиб келадилар ва Дажжолни қатл этадилар».
(Фатҳул-Борий шарҳи Саҳиҳул-Бухорий китобидан иқтибос)