Мунофиқлар

Қуйидаги сатрларда мунофиқларнинг Нисо сурасида зикр қилинган айрим сифатлари ҳақидаги ояти карималарнинг қисқа маънолари билан танишамиз.

Аллоҳ таоло Нисо сурасида бандаларини огоҳ этади:

«142. Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. — Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир. — Ва қачон намозга турсалар дангасалик билан, одамлар кўриши учун риё қилиб (хўжакўрсинга) турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар.

143. Улар на у ёқлик, на бу ёқлик бўлмай икки орада сарсон ҳолда қолганлар. Кимники Аллоҳ йўлдан оздирса сиз унга бирон йўл топиб бера олмайсиз.

144. Эй иймон келтирган (мусулмон)лар, мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманглар! Аллоҳ учун ўз зарарларингизга очиқ ҳужжат қилиб беришни истайсизми?!

145. Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз.

146. Магар тавба қилиб ўзларини ўнглаган ва Аллоҳга боғланиб, динларини Аллоҳ учун холис қилган зотлар — ана ўшаларгина мўминлар билан бирга бўлурлар. Яқинда Аллоҳ мўминларга улуғ ажр ато этажак».

(Қуръони каримнинг мухтасар тафсиридан иқтибос: 4/142-146)