Видолашув кечаси
Рамазон билан видолашув кечасида турибмиз. Бу кечанинг ҳам ҳар бир лаҳзасини ғанимат билайлик, Қадр кечасида турган бўлишимиз ҳам мумкин.
Яна такрор эслатамиз, шу билан яна бир йил бундай қисқа ва жуда ҳам улуғ фурсатни топа олмаймиз. Келгуси рамазон ойига етиб борамизми ёки йўқ, билмаймиз. Ўлим ҳар лаҳзада келиб қолиши мумкин.
Эй Меҳрибон Раббимиз, Ўзинг бизларни кечир, Ўзинг бизларга раҳм қил, Ўзинг бизларни буюк рамазон ойи баракотларидан маҳрум қилмагин, Ўзинг бизларни дўзахдан озоб этиб, эсон-омон жаннатингга етказгин …