Ҳилол кўринмади. Эртага рамазон ойининг 30-куни
Бўлимлар: Муносабат
Бугун қуёш ботган пайт янги ой чиққанини кўриш имкони бўлмагани туфайли эртанги кун – 2021 йил 12-май чоршанба Рамазон ойининг 30-куни деб ҳисобланадиган бўлди.
Ийдул-Фитр байрами эса 2021 йил 13-май пайшанба куни бўлади иншоаллоҳ.
Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло намозларимизни, рўзаларимизни, садақаларимизни, тиловатларимизни ва бошқа барча ибодатларимизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин, барчамизни Рамазон ойи чиқишидан аввал дўзахдан озод этилган жаннатий бандалари қаторига киритсин. Омин.