«Қорилар тарки ҳайвоний қилишлари керак, деган гап тўғрими?»

Савол: Қорилар тарки ҳайвоний қилишлари керак, деган гап тўғрими?

Жавоб:

  • Қорилар учун ҳам бошқа мусулмонлар учун ҳам гўшт ва бошқа ҳалол таомларни меъёрида тановул қилиш жоиз;
  • Аллоҳ ҳалол қилиб берган неъматларни ман қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ;
  • Қорилар албатта тақволи бўлишлари, ейдиган таомлари покиза ва ҳалол бўлиши янада кўпроқ таъкидланади;

  • «Соғлом танда соғ ақл» – Гўштли таомларни ҳаддан зиёд кўп ейиш соғликка зарар, дунё лаззатларига берилиб кетишдан дарак, исрофгарчиликка ҳам кириб қолади. Валлоҳу аълам.

Шайх Обидхон қори билан савол-жавоблар силсиласи, Тўхтабой масжиди, Тошкент, 90 йиллар

https://t.me/islomovozi