Жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаънларини қандай ҳимоя қиламиз?

Қуйидагилар бу хусусда ҳар биримиз қилишимиз лозим бўлган амалий ишлардир:

  1. Бутун ҳаётимиз давомида Аллоҳ таоло ва унинг пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга итоатда бўлиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқ ва суннатларига эргашиш.
  2. У зотнинг сийратлари ёзилган ишончли китобларни ҳар хил тилларга (жумладан француз, инглиз, рус ҳамда ўзбек тилларига) таржима қилиб мунтазам тарқатиб бориш.

  1. Ёшларимиз Пайғамбаримизни таниши ва У зотга эргашиши учун жидду жаҳд кўрсатишимиз.
  2. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилаётган давлатларнинг молларидан воз кечиш. Айни дамда имкони борича ўша молларнинг (сифати пастроқ бўлса ҳам) мусулмонлар томонидан ишлаб чиқарилган муқобилларини истеъмол қилиш.
  3. Турли душманона, провокатив (қўзғовчи) ва ҳақоратона ёндашувларга ул Жанобнинг ҳаётларида қандай жавоб берганларини сийратдан ўрганиб унга эргашиш.
  4. У кишининг шаънларини ҳимоя қилиб тинч намойишлар уюштириш. Бунда ушбу тадбирнинг турли давлатларда турлича таъсир қилиши эътиборга олиниши зарур.
  5. Юқоридаги ишларни қилишда ОАВдан унумли фойдаланиш лозим. Шунингдек ОАВда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақ-ҳуқуқлари, ислом дини ҳурмати ва унинг гўзал таълимотлари ҳақида давомли материаллар бериб бориш зарур.
  6. Бу ишларни қиларкан “қош қўяман деб кўз чиқарадиган” ёндашувлардан, айниқса зўравонликнинг барча кўринишларидан мутлақо узоқ туриш лозим.

Валлоҳу аълам.

«Қалам» жамияти