Уммати Муҳаммад дуо-илтижолари
Мусулмон халқлар жуда раҳимдил бўлишади. Кофиру золимларга ҳам имкон қадар фақат ва фақат ҳидоят тилаб, яхшиликлар сўраб дуо қилиб юришади доим.
Камдан-кам ҳолатларда, ваҳшийлар жуда ҳам ҳаддан ошиб кетишган пайтлари бир оз муддат дуои бад қилишга мажбур бўлишади.
Чунки улар ўзларига буюк раҳнамо деб билган пайғамбарни Меҳрибон Раббилари Аллоҳ таоло бутун оламларга раҳмат-марҳамат қилиб юборган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун умрларини инсонлару жинларнинг дунёю охиратлари обод бўлиши учун фидо қилиб яшаганлар.
Бу дунёда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўра кечиримлироқ ва бағри кенгроқ ҳеч ким бўлмаган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини лозим тутган мўмин-мусулмонлар ҳам жуда раҳм-шафқатли, бағри кенг инсонлар бўладилар.
Улар худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўхшаб мажбур бўлиб қолишгандагина, дуои бад қилинмаса бўлмайдиган малъун кимсаларни бир оз муддат дуои бад қиладилар.
Уларнинг ҳидоят сўраб қилган дуолари қаршисида ҳалокат тилаб қилган дуои бадлари мингдан бирга ҳам тенг келмаса керак. Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўзича карикатура қилаётган масхарабозларни дуои бад қилиш ҳам ана шундай дуои бадлардан биридир.
Валлоҳу аълам.