Расулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилаётган кофирларни дуои бад қилиш

Савол:

Пайғамбармизни (у зотга Аллоҳнинг салавоти ва саломлари бўлсин) эрмаклаган францияга витр ўқиб лаънатлар айтиш тартибини бир оз ўргатинг, илтимос. Аллоҳ рози булсин…

Муҳаммадамин.

Жавоб:

Қисқа қилиб айтганда, ҳар куни хуфтон намозидан кейин ўқиладиган уч ракъатли витр намозининг охирида қунут дуосидан сўнг мана бундай дуони қўшиб қўйсангиз бўлади:

اَللَّهُمَّ عَلَيْكَ بِأعْدَاءِ الإسْلام، اَللَّهُمَّ أهْلِكِ الكَفَرَةَ الَّذِينَ يُعَادُونَ دِينَكَ وَأوْلِيَاءَكَ وَيَسْتَهْزِئُونَ بِرَسُولِكَ، اَللَّهُمَّ مَزِّقْهُمْ كُلَّ مُمَزَّق. إنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ. اَللَّهُمَّ أنْجِ المُسْلِمِينَ المُسْتَضْعَفِينَ فِي كُلِّ مَكَان، اَللَّهُمَّ اجْمَعْ كَلِمَتَهُمْ عَلَى الْحَقّ، وَانْصُرْهُمْ بِنَصْرِكَ المُبِين يَا أرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

«Аллоҳумма алайка би аъдааил-ислаам, Аллоҳумма аҳликил-кафаратал-лазийна юъаадувна дийнака ва авлияака ва ястаҳзиувна би расувлика, Аллоҳумма маззиқҳум кулла мумаззақ, иннака алаа кулли шайъин Қодийр. Аллоҳумма анжил-муслимийн ал-мустазъафийна фи кулли макаан, Аллоҳумма ижмаъ калиматаҳум алал-ҳақ вансурҳум би насрикал-мубийн, я Арҳамар-роҳимийн».

Маъноси:

«Эй Аллоҳ, Ислом душманларини Ўзинг жазолагин. Эй Аллоҳ, Сенинг динингга, дўстларингга душман бўлаётган, Расулингни масхара қилаётган кофирларни Ўзинг мағлуб этгин, эй Аллоҳ Ўзинг уларни тилка пора қилиб ташлагин. Албатта Сен барча нарсаларга Қодир Зотсан. Эй Аллоҳ, кофирлар уларни заиф бўлишларини истаётган мусулмонларга ҳамма жойларда Ўзинг нажот бергин. Эй Аллоҳ Ўзинг мусулмонларни ҳақ устида бирлаштиргин, уларга Ўзингнинг очиқ-ойдин нусрат-ғалабаларинг билан ёрдам бергин. Эй раҳм қилувчиларнинг энг раҳмлиси бўлган Зот…».

https://t.me/islomovozi/5039