Дунё
Бўлимлар: Шеърият
Бевафо дунёни бағрига босиб,
Кўйида туну кун югурган инсон,
Ҳурларнинг висоли этади насиб,
Ўткинчи ҳаётни қучмасанг, ишон.
Жаннатнинг абадий гулбоғларида
Абадий яшамоқ экан орзуйинг,
Дўзахнинг оловли қучоқларига
Кирмаслик асосий ҳаёт мавзуинг.
***
Дунё икки кундир: омонлик, хатар,
Ҳаёт икки турли: шодлик, қайғулар.
Сувнинг юзасида жасадлар сузар,
Денгизнинг тубида ётади дурлар.
Осмон тўла юлдуз кавкабистондир,
Аниқ ададини биров билмайди.
Қуёшсиз кун, ойсиз тун зимистондир,
Улардан бошқаси ҳеч тутилмайди.
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ девонидан
•┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози телеграм канали