Дунё халқлари қачон ҳақ устида бирлашади?
Бу саволнинг қисқача жавоби шуки, қачонки биз – ҳар биримиз энг аввало ўзимизнинг қалбимизни, қолаверса бошқа инсонларнинг қалбларини Аллоҳ учун холислик, тақво, гўзал хулқ, илму ҳикмат, гўзал даъват ила ФАТҲ қила олсак, ана ўша пайт дунёдаги энг катта ва энг кучли мамлакатлар осонгина ва жуда тезлик билан фатҳ бўлади, худди Расулуллоҳ алайҳиссалом ва саҳобаи киромлар даврларида рўй берганидек.
Аллоҳ таоло Анфол сурасининг 62-63 оятларида марҳамат қилади:
{وَإِن يُرِيدُوٓاْ أَن يَخۡدَعُوكَ فَإِنَّ حَسۡبَكَ ٱللَّهُۚ هُوَ ٱلَّذِيٓ أَيَّدَكَ بِنَصۡرِهِۦ وَبِٱلۡمُؤۡمِنِينَ * وَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِهِمْ ۚ لَوْ أَنفَقْتَ مَا فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا مَّا أَلَّفْتَ بَيْنَ قُلُوبِهِمْ وَلَٰكِنَّ اللَّهَ أَلَّفَ بَيْنَهُمْ ۚ إِنَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ}
(سورة الأنفال: 62-63)
«Агар улар сизни алдамоқчи бўлсалар, бас, албатта сизга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир! У сизни Ўз ёрдами ва мўминлар билан қувватлантирган Зотдир. У (Аллоҳ) уларнинг (мўминларнинг) қалбларини – дилларини бирлаштириб қўйган Зотдир. Агар (сиз) Ердаги бор нарсани (бутун олам бойликларини) сарфласангиз ҳам уларнинг дилларини бирлаштиролмасдингиз. Лекин Аллоҳ (Ягона Ўзи) уларни бирлаштирди. Албатта, У Ал-Азийз (энг улуғ, энг қудратли Зот), Ал-Ҳакийм (барча ҳукмлари ҳикматли бўлган Зотдир)«.
(Анфол сураси, 62-63 оятлар)