«Уятдир уларга баробар бўлмоқ…»

Бўлимлар: Шеърият

Хорлар ҳақорати ҳолимдан пастдир,

Уятдир уларга баробар бўлмоқ.

Иззат-нафсим қўйса, оғир эмасдир,

Шаънимни ғанимга топташга бермоқ.

 

Фойдамни кўзласам, нафсимни сийлаб,

Матлабим йўлида чекланар эдим.

Бироқ мен яшайман соҳибим ўйлаб,

Дўстлар оч қолганда тўймоқ ор дедим.

 

***

 

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

“Нодон ва ноинсоф кимсаларга яқин юрманглар”.

 

Нодонга энг яхши жавоб сукутдир,

Жимликдан жон берар, сўздан яшнайди.

Жим турдим, ҳолбуки жавоблар кўпдир,

Жоҳил жавобимиз билан яшайди.

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ девонидан

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози телеграм канали

https://t.me/islomovozi