Расулуллоҳга қарши суиқасд ҳаракати

Бўлимлар: Турли

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши уюштирилган суиқасд ҳаракатларидан бири қиссаси

Таҳририятдан:

Абу Суфён ибн Ҳарб розиёллоҳу анҳу Ислом динини қабул қилишларидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши жуда қаттиқ душманлик қилган кофирлардан бири бўлганлар. Ҳатто у зотни сирли равишда қатл қилиб юбориш учун Маккадан Мадинага ёлланма қотил юборганлар. Уҳуд ва Аҳзоб жангларида эса, мушрикларнинг энг катта қўмондони сифатида Мадинаи мунавварага бостириб келганлар.

Исломга қарши олиб борган барча саъй-ҳаракатлари пучга чиқаётганини кўриб, охир-оқибат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига таслим бўлиб келадилар, Аллоҳ ва Расулига иймон келтириб, Ислом динини чин қалблари ила қабул этиб улуғ саҳобийлардан бирига айланадилар.

* Тақдим этилаётган ушбу маърузанинг мукаммал нусхаси қўл остимиздаги архивларда йўқ экан. Бунинг учун бизни маъзур тутасизлар деган умиддамиз.

Ҳурмат ила / Ислом Овози таҳририяти

t.me/islomovozi