Тақво

Бўлимлар: Шеърият

Юсуф ибн Абдулаҳад айтади:

Музанийдан “Шофеий икки мисра ўқиб юрарди. Улар қандай байт эди?” деб сўрадим.

Музаний қуйидаги мисраларни ўқиди:

Ҳамма “Сўраганим берилса”, дейди,
Аллоҳнинг хоҳиши ғолиб, аввалдир.
Инсон мол-манфаат ғамини ейди,
Тақво ҳар нарсадан унга афзалдир.

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ девонидан

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози телеграм канали

https://t.me/islomovozi