Фитналар авжига минган даврда талабаларга шошилинч эслатмалар

Бўлимлар: Дарслар

Фитналар умумий суратда икки турли бўлади:

  1. Нафсни бузиб иймондан айирадиган шаҳватлар фитнаси
  2. Ақлни бузиб иймондан айирадиган мафкуралар фитнаси

Толиби илм келажакда олим бўлиши ва фитналар қаршисида собитқадам тура олиши учун зарур шартлар:

  1. Доимо – ҳар куни ва ҳар кеча Аллоҳ таолога ёлвориб, фитналаниб қолишдан асрашини сўраб, Ягона Ўзидан мадад тилаб яшаши даркор;
  2. Ҳар қанча зерикарли ва машаққатли бўлса ҳам зарур илмларни сабр-бардошлик ила такрор-такрор ўқиб ёдлаб бориши, илмдан чалғитувчи нарсаларга қарамаслиги керак;
  3. Қалб касалликларидан доимо тозаланиб, даволаниб туриши, эришган ютуқлари билан асло мағрурланиб қолмаслиги шарт…
Риёзус-солиҳин дарсидан лавҳа
Жумъа куни, 4-сентябр, 2020 йил

T.me/islomovozi