«Бўлажак аёл билан телефонда давомий боғланиб туриш ноўрин деб ҳисоблайман»

Абдураҳмон:

«Бўлажак аёл билан телефонда боғланиб туриш борасидаги жавобингизни ҳамма ҳар хил қабул қилмоқда. Динда янги бўлганлар учун эса бу номаъқул эшикларни очиб берадими, деб ўйладим. Агар жуда ҳам бир ноқулай вазиятда бўлиб, фитна чиқадиган даражада бўлган тақдирда ҳам қизнинг ўзи билан эмас, валийси билан алоқа қилиб туриш ёки жуда бўлмаганда ота-оналар бир-бирлари билан алоқа қилиб туришлари каби йўл йўриқларни кўрсатиб ўтилса ҳам бўларди, менимча.

Яна саволдаги мақсаддан оғиш ҳолатини ҳам эътиборга олиш керак. Яъни тўй аниқ қилинган, лекин хали номаҳрам аёлнинг «баъзи масалалардаги фикрини олдиндан билиш» учун никоҳгача давомий боғланиш жоиз экан деб олинган ҳулосани ноўрин деб ҳисоблайман. Таниқли уламолар йигит ва аёл орасида никоҳдан аввал бундай муносабатларнинг ҳадисларда белгилаб берилганидан ошиғи жоиз эмас деб айтишган. Қори ака, агар масаланинг ҳолатдан келиб чиқиб жоизлигига қатъий далил бўлса ойдинлаштириб берсангиз».

Ушбу аудио лавҳада шайх Обидхон қори жавобларини тинглаймиз.

 

T.me/islomovozi