Вафодор, яхши инсон …

Бўлимлар: Шеърият

Вафодор биродар

Камчилигим ёпиб, хайрихоҳ бўлган,

Ҳар ишда ҳамкорлик қилган йўлдошим,

Дунёдан ўтсам ҳам ёнимни олган:

Биродарим менинг, чин елкадошим.

 

Агар шундай дўстни бир кун учратсам,

Тенг бўлиб берар эдим бор ҳасанотим.

Биродарлар бисёр, бироқ жуда кам,

Ишончга сазовор аҳли саботим.

 

Яхшилар

Одамлар бир-бири билан яшайди,

То ҳаёт бор экан, бордир мулоқот.

Гоҳо омад кулиб, бахтинг яшнайди,

Шамолдек ўтади кенглик-фароғат.

 

Халқнинг ҳожатини чиқармоқ, билсанг,

Яхшиларнинг яхши аломатидир.

Мудом яхшилик қил, қўлингдан келса,

Шукур қил, бу инсон камолотидир.

 

Сени муҳтожликдан саломат сақлаб,

Бировлар ҳожати сенга тушибди.

Марҳумлар эсланар тирикдек йўқлаб,

Кимлар эл наздида тирик ўлибди.

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ девонидан

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози телеграм канали

https://telegram.me/islomovozi