Маҳбусларга озодлик муборак, НАВБАТ ЎҒИРЛАНГАНЛАРГА

Бўлимлар: Муносабат
 
Узоқ йиллар давомида ноҳақлик ила тутқунликда ушлаб турилган мазлум ватандошларимиздан 113 киши, жумладан имом Руҳиддин домла, Искандар Худайберганов, Акром Малик ва бошқалар бугун озод этилганликлари хабари барчамизни шод этди.
 
Бунинг учун Ёлғиз Раббимиз Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар айтамиз.

 
Мазлум инсонларнинг нусрати йўлида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган барча яхши ниятли инсонларни Меҳрибон Парвардигоримиз жаннатлар билан тақдирлашини умид этамиз ва ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
 
Фурсатдан фойдаланиб, халқимизга шундай оғир дамларда қурби етганича хизмат қилишга ҳаракат қилаётган, хоҳ давлат мулозимларидан бўлсин, хоҳ мустақил, фидокор инсонлардан бўлсин, барчаларига Аллоҳ таолодан шундай эзгу ишларига баракаларини ёғдириб туришини илтижо қиламиз.
 
Шу ўринда – аслида энг аввало – ёдга олишимиз фарз ва қарз бўлиб турган мавзулардан бири, балки энг асосийси, сирли равишда ўғирлаб кетилган яна қатор мазлум инсонларнинг ҳам тақдирлари нима бўлганини тезроқ очиқланишидир. Уларни зудлик билан озод этилсин, ўз оилалари бағрига соғ-омон етказилсин.
 
Қуйида ўғирлаб кетилгани кўпчиликка маълум ва машҳур бўлган ватандошларимиздан айримларини эслаб ўтамиз:
 
1. Абдували қори Мирзаев
2. Абдуллоҳ Ўтаев
3. Рамазон Маткаримов
4. Ҳусниддин Обидхон қори ўғли
5. Оқилхон Юнусов
6. Фаррух Ҳайдаров
7. Содиқжон домла – Ўзган шаҳридаги ўзбек домлалардан –
 
Ва бошқалар…
 
Қодир ва Меҳрибон Зот барчаларига ўз даргоҳидан нажот ва нусрат ато этсин…