«Маломат аҳлига жавобим сукут…»

Бўлимлар: Шеърият

1

Майли, ҳақорат қил, майли, тош отгин,

Маломат аҳлига жавобим сукут.

Жавоб қайтарсам ҳам бўлади, лекин,

Арслон қиё боқмас, ҳурса, ҳурар ит.

*

2

Жоҳил хитоб қилди жоҳилларга хос,

Жавоб қайтармоқни топмадим лозим.

Жоҳилга жаҳолат, бизга ҳилм мос,

Увд ўтда ёнмаса, хуш бўй таратмас.

 

Бир куни имом Шофеийдан савол сўрашди. Имом жим қолди.

– Аллоҳ Сизни раҳматига олсин, жавоб бермайсизми? – дейишди.

– Сукут қилганим афзалми ёки жавоб берганим, шуни ажратиб олмоқчиман! – деди  имом Шофеий.

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ девонидан

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози телеграм канали

https://telegram.me/islomovozi