«Бир ерга ёпишма, қилгин саёҳат…»
Бўлимлар: Шеърият
Оқил хуш кўрмайди ўтроқ ҳаётни,
Бир ерга ёпишма, қилгин саёҳат.
Тарк эт нарсаларни, манзур ҳолатни,
Яхшироқ эваз бор, кенгроқ саховат.
Сени чўчитмасин турли тўсиқлар,
Ҳаётнинг лаззати машаққатдадир.
Турган сув айнийди, босиб балчиқлар,
Унинг софлиги соф ҳаракатдадир.
Арслон ўлжасини узоқ излайди,
Камондан отилиб чиқиб кетар ўқ.
Ҳеч бир жон қуёшдан малол сезмайди,
Чунки у сузади, унга тўхташ йўқ.
Тупроқнинг тагида тилла тош каби,
Увд оддий ўтиндир ўсган ерида.
Иккисининг қадри, асл матлаби
Асл маконидан айрилганида!
(Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ девонидан)
•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози телеграм канали
https://telegram.me/islomovozi