Золимлар

Бўлимлар: Шеърият

Кимлардир зулмни касб қилиб олди,
Қабиҳ қилмишида ҳаддидан ошиб,
Сабр қил, унга ҳам озгина қолди,
Кутилмаган бало келмоқда шошиб.

Юлдузни бенарвон урмоқчи бўлган,
Туғёнга берилган ғаддор ёмонлар
Ғафлатда юрганда мусибат келган,
Қилча кўринмаган ўтган замонлар.

Энди на давлат бор, на обрў-виқор,
Топилмас ҳасанот – хайр томчиси.
Кечаги феълидан бугун эътибор,
Ёғилди Аллоҳнинг азоб қамчиси.

(Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ девонидан)

إِذَا مَا ظَالِمٌ اسْتَحْسَنَ الظُّلْمَ مَذْهباً *** وَلَجَّ عُتُوّاً فِي قبيحِ اكْتِسابِهِ
فَكِلْهُ إلى صَرْفِ اللّيَالِي فَإنَّها *** ستبدي له مالم يكن في حِسابِهِ
فَكَمْ قَدْ رَأَيْنَا ظَالِماً مُتَمَرِّداً *** يَرَى النَّجْمَ تِيهاً تحْتَ ظِلِّ رِكابِهِ
فَعَمَّا قليلٍ وَهْوَ في غَفَلاتِهِ *** أَنَاخَتْ صُروفُ الحادِثَاتِ بِبابِهِ
فَأَصْبَحَ لا مَالٌ وَلاَ جاهٌ يُرْتَجَى *** وَلا حَسَناتٌ تَلْتَقي فِي كتَابِهِ
وَجُوزِيَ بالأمرِ الذي كان فاعلاً *** وَصَبَّ عليهِ اللهُ سَوْطَ عذَابِه

(من ديوان الإمام الشافعي رحمه الله)