Таомдан кейин ўқиладиган дуолардан бири
Бўлимлар: 01. Зикр ва дуолар
Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таомланиб бўлганларидан сўнг қуйидаги зикрни ўқирдилар:
«اَلْحَمْدُ للهِ الَّذِي أطْعَمَنَا وَسَقَانَا وَجَعَلَنا مُسلِمِينَ»
(رواه أبو داود في السنن برقم 3850)
«Алҳамдулиллаҳ аллазий атъаманаа ва сақонаа ва жаъаланаа муслимийн»
Маъноси:
«Барча ҳамду санолар бизни (егуликлар билан) таомлантирган, (ичимликлар билан) суғорган ва бизни мусулмон қилган Зот Аллоҳга бўлсин»
(Имом Абу Довуд ривоятлари, Сунан тўплами, 3850-ҳадис)