«…Қалбларимизни Ўзингнинг тоатингга йўналтириб, Ўзингнинг Дининг устида собитқадам қилгин…»

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жуда кўп ўқиб, Ягона Аллоҳ таолога илтижо қилиб сўраб юрадиган дуоларидан:

1

«اَللَّهُمَّ مُصَرِّفَ القُلُوبِ صَرِّفْ قُلُوبَنَا عَلَى طَاعَتِكَ».

صحيح مسلم : 2654

«Қалбларни (Ўзи хоҳлаган томонга) йўналтириб тургувчи эй Аллоҳ! Бизнинг қалбларимизни Ўзингнинг тоатинг устида (мустаҳкам қилиб, Сенинг Ўзингга тоат-ибодатда бўлиб яшашга) йўналтирган».

(Саҳиҳи Муслим, 2654-ҳадис)

2

«يَا مُقلّـِبَ القُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِينِكَ»

صحيح سنن الترمذي 3522

«Эй қалбларни айлантириб тургувчи Зот, менинг қалбимни дининг устида собит-мустаҳкам қилгин».

(Саҳиҳи Сунани Термизий, 3522-ҳадис)

https://t.me/islomovozi/4836