Бу йил 22-июл чоршанба куни Зулҳижжа ойининг 1-куни ҳисобланади

Бўлимлар: Муносабат

Бугун Арабистондаги янги ҳилол чиқиши кузатиладиган минтақаларда Зулҳижжа ҳилолини кўриш имкони бўлмагани Маҳкама томонидан расман тасдиқланди.

Шунга кўра, эртага 2020 милодий йил 21 июл сешанба куни 1441 ҳижрий сана Зулқаъда ойининг охирги – 30-куни деб ҳисобланади.

Сешанба куни якунида, тўғрироғи Қуёш ботиши билан – чоршанбага ўтар кеча Зулҳижжа ойи киради.

Шунинг учун 2020 йил 22-июл чоршанба куни 1-зулҳижжа куни ҳисобланади.

Орадан 8 кун ўтиб, 9-зулҳижжа куни келганда 2020 йил 30 июл пайшанба куни Арафа куни бўлади.

Маълумки, Арафа куни холис Аллоҳ учун рўза тутиш бир йил олдинги ва яна бир йил кейинги гуноҳларга каффорат бўлади.

Шундай қилиб, бу йилги Ийдул-Азҳо байрами (Қурбон ҳайити) 2020 йил 31 июл жума кунига тўғри келади.

Фурсатдан фойдаланиб, Ислом Овози таҳририяти Аллоҳ таолодан ушбу муборак кунларни ва Ийдул-Азҳо байрамини барча Ислом аҳли учун муборак айлашини Ягона Ўзига илтижо қилиб сўрайди.

Меҳрибон Раббимиз барча мусулмонларга ушбу улуғ айёмларда холис ният билан кўплаб солиҳ амаллар қилишни муяссар айласин, барча мазлум биродарларимизга, мазлума опа-сингилларимизга, жажжи болажонларимизга ва асалдан ширин қизчаларимизга нажоту нусратлар, Ислом динимизга ривожу ғалабалар, барча беморлар қатори устозимиз шайх Обидхон қори акага ҳам шифои комил ато этсин, бугунги кунда бутун дунёни ташвишга солиб турган коронавирус балосини ҳам бошқа барча балою офатларни ҳам тезроқ йўқ қилсин, ҳаж сафарига отланган оз сонли биродарларимизни ҳам Ўз ҳифзида асрасин …

T.me/islomovozi