Ўлимдан қўрқаман
Бўлимлар: Шеърият
Юрсам бўлмайдими ҳадислар сўзлаб,
Ёмонликдан тўсиб, хайрни кўзлаб.
Ўлимдан қўрқаман, яшагим келар,
Мени сўкканларни майлига сизлаб.
Шеърлар ёзай, майли, ўлим ҳақида,
Бироқ, ўлиб қолмай, иложин топинг .
Ваъз айтай дин нима, нима ақида,
Фақат мени асранг, беркитинг, ёпинг .
Биламан, Охират афзал, муқаддам,
Лекин нима қилай, ўлгим келмайди.
Мен оқил аталдим, ўктам ва илдам,
Ичимдан ўтганин биров билмайди.
Агар бир лаҳзага қурбинг етмаса,
Бир пулга қиммат-ку, бутун бир дунё.
Бир лаҳза кутмаса, шафқат этмаса,
Демак, мавжудлигим ростдан кўп рўё.
Насиҳат айтасиз бугун бемалол,
Чунки сиз ўйлайсиз, ҳали ўлмайсиз.
Мени қўрқув босди, сўраманг аҳвол,
Ҳозир сиз ўлмайсиз, сиз ўйлайсиз.
Калвак Махзум