Шайх Чубак ҳожи Охиратга риҳлат қилди

Бўлимлар: Муносабат

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн»

Бугун (20-зулқаъда 1441 ҳижрий сана / 11-июл 2020 милодий йил) қирғизистонлик машҳур домла, собиқ муфтий, шайх Чубак ҳожи Жалилов covid19 (коронавирус) билан касалланиб вафот этгани хабари тарқалди.

Шайх Чубак ҳожи Маккаи мукаррамада таҳсил олган, бир неча йиллардан буён Қирғизистонда илму маърифат тарқатиб келаётган, қирғиз ўғлонлари ичидаги энг кучли ва ҳақпарвар аҳли илм шайхлардан эди деб ҳисоблаймиз.

Аллоҳ таоло у кишини биз ўйлагандан ҳам кўра афзалроқ қилсин, шаҳидлар қаторида қабул этсин.

Меҳрибон Раббимиз Ўз раҳматига олиб, гуноҳу камчиликларини кечириб, жаннатда олий мақомларга кўтарсин…

T.me/islomovozi