Илоҳий танбеҳлардан таъсирланмаслик сабаби ва оқибати

Бўлимлар: Рисолалар

 

Билиб-билмай қилиб юриладиган гуноҳлар инсоннинг ўзининг қалби қотиб кетишига, Аллоҳнинг эслатмаларидан таъсирланмай юраверишига, бир мусибатдан қутулиб чиққанидан сўнг, вақти етиб ундан баттарига гирифтор бўлишига олиб келади. Аллоҳ асрасин.Баъзилар бошига бирор мусибат тушса Аллоҳ таолога ёлвориб, аввалги гуноҳларидан тавба қилиб: «Эй Раббим, кечир мени, бўлди, тавба қилдим, шу мусибатдан қутқаргин, энди Сенга аҳду паймон бериб айтаманки, Сенга осийлик қилмайман, анави гуноҳ-маъсиятларимга қайтмайман…» деб илтижолар қилади.

Кейин ўша мусибатдан қутулиб олиб, ўзича «Бўлди, мана, тинчлик-омонлик даврига чиқиб олдим…» деб ўйлаб, яна «эски ҳаммом – эски тос» деганларидек фисқу фужурларга ғарқ бўла бошлайди.

Аллоҳ таоло аслида ҳали ҳам унинг чор атрофидан ўраб, унга кўрсатиб турган турли-туман огоҳлантиришлар бор, у бахтсиз банда эса, улардан умуман таъсирланмасдан, бағритош бўлиб юраверади. Охир-оқибат яна бир улканроқ ва даҳшатлироқ мусибатга тушганида, аввалги мусибатлар бунисининг олдида ҳеч нарса бўлмай қоладиган уқубатга кириб қолганида яна доду фарёд эта бошлайди.

Аммо Ягона Аллоҳнинг Ўзи билади, у пайт қалби тошдек бўлиб қолган бу банданинг тавбасини қабул қиладими ёки илоҳий муҳлатлар ўз якунига етган бўладими…

Меҳрибон Раббимиз Ўзи бизларни қалби қотиб қолган кимсалардан қилиб қўймасин…

Аллоҳ таоло шу мазмундаги эслатмаларни Қуръони каримнинг жуда кўп сураларида, ўтган умматларнинг қиссаларидан турли мисолларни келтириб бизларни огоҳ этган.

Жумладан ўз даврида уларнинг ораларидан чиққан пайғамбарлар ва раббоний мўминлар кўплиги туфайли бутун оламнинг энг машҳур ва энг афзал уммати бўлган Бани

Исроилнинг ичларидаги фосиқу фожирлари Аллоҳга берган ваъдаларини бузиб ташлаганликлари оқибатлари ҳақида ҳам кўп хабарларни нозил қилган.

Бу борада уларнинг қиссаларидан ибрат олишимиз зарурлигини такрор-такрор эслатган оятлар жуда ҳам кўп.
Мисол учун Нисо сурасининг 155-162 оятларини, Моида сурасининг 7-14 оятларини тафсирлари билан ўқиб чиқиш тавсия этилади.

Валлоҳу аълам

https://t.me/islomovozi/4751