Риёзус-солиҳин шарҳи 75 (11-боб бошланиши: Мужоҳада бобининг муқаддимаси)

Бўлимлар: Риёзус-солиҳин

11-боб: Мужоҳада боби (Доим яхши амаллар қилиб яшашга тиришиб ҳаракат қилиш)

  • Ҳақиқий мужоҳидлар ким, улар нима учун ва нақадар ноёб?
  • «Биз учун жиҳод қилган (ислом йўлида илму ҳикмат ила холис Аллоҳ учун курашиб яшаган) зотларни, қасамки, албатта Ўзимизнинг йўлларимизга (эзгулик майдонларига) ҳидоят қилиб қўямиз. Қасамки, албатта Аллоҳ муҳсинлар (яхши амалларни мукаммал бажаргувчи зотлар) билан биргадир»

(Анкабут: 69)

  • “Сизга аниқ нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Парвардигорингизга ибодат қилинг!” (Ҳижр: 99)
  • Бир умр ибодат билан яшаш қандай бўлади?
  • «Бас, ким (дунёда) зарра миқдорича яхшилик қилса ҳам (Қиёматда) уни кўради. Ким зарра миқдорича ёмонлик қилса, уни ҳам кўради!» (Залзала: 7-8)
  • «Ўзларингиз учун тақдим қиладиган ҳар бир яхшиликни Аллоҳнинг ҳузурида янада яхшироқ ва улуғроқ ажр-мукофот ҳолида топасизлар». (Муззаммил: 20)
  • «… Қандай бир яхшиликни инфоқ қилсангизлар, бас, албатта Аллоҳ уни билиб тургувчидир…». (Бақара: 273)

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози телеграм канали

https://telegram.me/islomovozi