Ийдул-Фитр байрами – Рамазон ҳайити муборак бўлсин
Ийдул-Фитр байрами – Рамазон ҳайити муборак бўлсин
Меҳрибон Раббимиз Ислом умматига, айниқса Фаластин, Шарқий Туркистон, Бирма, Ироқ, Сурия, Яман, Ливия ва бошқа барча мазлум мамлакатлар аҳлига баракалар ёғдириб, нусрату ғалабалар ато этсин.
Бугунги кунда омма халқ қаршисида дарвозалари ёпиб қўйилган Масжидул-Ҳаром, Масжиди Набавий дохил барча масжидлар тезроқ қайта очилишини насиб этсин, бутун дунё аҳлини саросимага солиб қўйган коронавирус балосидан қутқарсин.
Барчамиздан ўқиган намозларимизни, тутган рўзаларимизни ва барча солиҳ амалларимизни Ўз даргоҳида мақбул айласин …
«Тарк этди бизларни саноқли кунлар …»
Оз фурсат ичида ниҳояланиб,
Аллоҳ амри билан кифояланиб,
Тарк этди бизларни саноқли кунлар,
Таровиҳ, тиловат, мароқли тунлар…
Келганда дунёдан кетар вақтимиз
Ёр бўлсин илоҳо, иймон-бахтимиз!
Ўшал кун Ийд каби сурурли бўлсин,
Охират ободу ҳам нурли бўлсин!
Ўшал кун номалар савобга тўлгай,
Бу йўлнинг охири хайрли бўлгай!
(Шайх Обидхон қори / Рамазон ҳайити, 2007 йил)
Қуйида устозимизнинг 2007 йил Рамазон ҳайити муносабати билан тақдим этган қисқагина маъруза ва шеърларини эшитишингиз мумкин.
Podcast: Play in new window | Download