Рўзадаги 13 ҳикмат

ISLOM OVOZI

* Муборак Рамазон ойига ҳам, алҳамду лиллоҳ, етиб келдик.

Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло барчаимизни ушбу улуғ кунларда рўзаларни мукаммал тутишга,садақаларни ато этишга, таровиҳ, таҳажжуд ва тиловатларни бажо этишга муваффақ қилиб, Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин …Парвардигоримиз бизга инъом этган бу ибодат – рўза тутиш ортидаги илоҳий ҳикматларни ўргансак, унга яна ҳам кўпроқ ва жиддийроқ эътибор билан мукаммалроқ бажо этишга ҳаракат қиладиган бўламиз иншоаллоҳ.

Рўза тутиш

1. Инсонни Ягона Аллоҳдан тақво қилиб яшашга етаклайди;
2. Холис ният билан рўза тутадиган бандага Аллоҳ таоло Ўзининг ризосини ва чексиз ажру савобларини ато этади.
3. Рўза рўзадор инсоннинг нафсини ножўя ишлардан ва ортиқча мубоҳ нарсаларга шўнғишдан жиловлаб туради;
4. Шаҳват оловини пасайтириб туради;
5. Тоат-ибодатларга фориғ этади. (Рўзадор киши дунёвий ташвишлардан қутулиб, Аллоҳга яқинлашиш учун кўпроқ вақт, фурсат, имкон топади)
6. Рўза қалбни юмшатади;
7. Виждонни поклайди;
8. Рўза билан ахлоқ-одоб ва руҳий гўзаллик зиёда бўлади;
9. Тартиб-интизомли бўлишга одатланасиз;
10. Вақт – умрни ғанимат билишга ёрдам беради;
11. Аъзои баданни соғликка зиён етказадиган зарарли нарсалардан тозалайди;
12. Мусулмонлар бир тану бир жондек туриб, Аллоҳнинг бандаларига яна ҳам кучлироқ даражада меҳр-муҳаббатли бўладилар;
13. Рўзадор мўмин Аллоҳнинг неъматлари нақадар чексиз эканлигини мушоҳада этиб, бахт-саодат оламига саёҳат қилади.

Аллоҳ таоло ҳаммадан яхшироқ билувчи Зотдир.

 

Мавзуга оид:

Рамазонга оид қисқа савол-жавоблар

Рамазонга доир муфассал савол-жавоблар

•┈•✿❁✿•┈•

Ислом Овози

t.me/islomovozi