Коронавирус қайси гуноҳимиз дастидан келганини ким топиб бера олади?

Салафи солиҳларимизнинг гуноҳлари камлиги туфайли бирон мусибат келса дарҳол қайси гуноҳлари учун келганини билишар, тавба қилиб ўзларини ислоҳ қилиб олишарди, натижада мусибат ораларидан тезда йўқоларди.

Биз эса, гуноҳларимизнинг адади ҳам тури ҳам кўпайиб кетганлигидан бошимиздаги мусибатларнинг қайси бири ҳаётимизда қилиб юрган гуноҳларимизнинг қайси турдагисининг нечанчи сони дастидан келганини билолмай ҳалакмиз.

Худди буюк имом Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ шу маънога яқин сўзларни айтганларидек.

(Ҳилятул-авлиё: 2/271, Рабиул-аброр: 2/114, Расоили Ибн Ражаб: 1/364)

Ўшандай зотлар ўша даврларда (табаи тобеийлар даврида) шундай деб эътироф этган бўлсалар, биз яшаб турган мана бу кунларда биздек фосиқ мусулмонлар нима дейишимиз керак ахир?!

Бугун инсофи бутунлай йўқолиб кетмаганларимиз ҳар ҳолда шундай деб эътироф этишяпти. Уларнинг келажаги яхшиланишидан умид қилсак бўлади, зеро гуноҳларини эътироф этиб чин дили билан истиғфор айтадиганларга Аллоҳнинг раҳматлари ва баракотлари албатта ёғилади.

Лекин, минг афсуслар бўлсинки, «Ҳадеб гуноҳларинг кўпайиб кетди, шунга Аллоҳнинг балоси келди, дейверманглар! Бизнинг гуноҳимиз йўқ, гуноҳларнинг ҳеч қандай таъсири йўқ бу нарсаларга, дунё ўзи шунақа, бир кун ундай бир кун бундай, табиат баъзан мана шундай ғазабланиб туради, биз фақат моддий сабабларни излаб топсак бўлди…» деётган, қалби тошдан баттар бўлиб кетганларни ҳам кўряпмиз.

Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ …

T.me/islomovozi