Вируслардан халос бўлиб яшаш йўл харитаси (13 та шарт)
Коронавирус Covid-19, SARS-CoV-2, EVD, HIV/AIDS … ва бошқа турли-туман касалликлардан, балою офатлардан қутулиш, тузалиш, сақланиш, икки олам бахт-саодатини қўлга киритиб яшаш учун энг зарур 13 та шаръий шифобахш дори-дармонлар қисқа сатрларда:
1. Ислом ва Иймон рукнларига тўла ишонч билан амал қилиб яшаш;
2. Покиза инсон бўлиб, дилни ҳам оғиз-тилни ҳам аъзои баданни ҳам тоза тутиб, имкон қадар доимо таҳорат олиб юриш;
3. Кундалик фарз, вожиб, суннат намозларни канда қилмаслик ва имкон қадар қалбни ҳозир қилиб мукаммал бажо этиш;
4. Рамазон рўзасини, суннат ва нафл рўзаларни тутиш;
5. Фарз нафақалар (ота-она, оила ва фарзандларни ҳалол меҳнат билан тирикчилик қилиб боқиш), фарз закотни, вожиб ва нафл садақаларни ҳақдорларига амонатли бўлган ҳолида топшириш;
6. Қариндошларга, қўни-қўшниларга ва барча инсонларга қўлидан келганича яхшилик қилиб яшаш, хато-камчиликларини кечириб юбориш, раҳм-шафқатли, адолатпарвар, қалбида заррача кибру ҳасади йўқ мўмин бўлиш;
7. Аллоҳни қалб ва тил билан зикр этиб, Қуръони каримни кўп-кўп тиловат қилиб юриш, эрталабки, кечқурунги ва намозлардан кейинги зикру дуоларни канда қилмасдан, ўзига, аҳл-оила ва бола-чақаларига шаръий руқя билан дам солиб юриш;
8. Таҳлил (лаа илааҳа иллаллоҳ…), таҳмид (алҳамду лиллаҳ…), тасбиҳ (субҳаналлоҳ…), такбир (Аллоҳу акбар…), истиғфор (астағфируллоҳ…) , ҳавқала (Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ…) каби муборак зикрларни айтиб юриш;
9. Аллоҳ таоло ато этган чексиз неъматларнинг шукронасини дил, тил ва амал билан бажо этиб тақволи ҳаёт кечириш;
10. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳар куни ва ҳар кеча, айниқса жумъа кечалари ва кундузлари кўп-кўп салавотлар айтиш;
11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига амал қилиб, тунларни таҳажжуд намозлари билан бедор ўтазиш, Ягона Аллоҳ таолога ёлвориб, тавба-тазаррулар қилиш;
12. Ўз нафсини, фарзандларини, аҳл-оиласини исломий, иймоний, ахлоқий тарбия билан поклаш, зийнатлаш;
13. Аллоҳ учун холис ният билан, шариат ҳикматлари асосида илм-маърифат тарқатиш, чиройли одоблар билан барчага гўзал намуна бўлиш, етим-есирларга, бева-бечораларга, муҳтож инсонларга беминнат ёрдам бериш, амри маъруф ва наҳий мункар шартларига риоя қилиб зарур панд-насиҳатлар тақдим этиш …
Валлоҳу аълам