Карантинлар ичра саёҳат
Домлаларимиздан бирлари «Биз биринчи марта карантинга кираётганимиз йўқ, аввал отамизнинг белларида, кейин онамизнинг бачадонларида карантинга олинганмиз, ҳали яна қабр карантинига тушамиз. Энг муҳими, бугунги карантинни тезроқ Аллоҳга тавба-тазаррулар қилиб, тоат-ибодатлар билан ғанимат билиб олишимиз керак…», деб насиҳат қилдилар. Ажойиб ҳикматли гап. Аллоҳ рози бўлсин, Меҳрибон Раббимиз гуноҳ-маъсиятларимизни кечирсин.
Ота белида, Она қорнида карантинга олинган пайтимиз зиммамизга ҳеч қандай вазифа юкланмаган эди.
Қабр карантинида эса «ҳеч бўлмаса бир марта сажда қилиб олай, бир сония бўлса ҳам фурсат беринглар…» деб дод-вой қилсак ҳам заррача фойдаси бўлмайди. у пайт кеч қолган бўламиз!
Қўлимизда фақат ва фақат ҳозирги карантинимиз бор холос, бу карантин қайта такрорланмайдиган бебаҳо фурсат бўлиб турибди. Бу фурсатни ғанимат билиб Аллоҳга тавба қилиб олмаганларнинг ҳолига вой … Аллоҳ Ўзи бизларни ундай бахтсизлардан қилиб қўймасин…