Мўмину мўминалар коронавирус қаршисида

Алолоҳ таоло марҳамат қилади:

«Хоҳ эркак бўлсин хоҳ аёл, кимки мўмин бўлган ҳолида солиҳ – эзгу амал қилса, бас, Биз унга (ана шундай хислатли мўмин-мусулмон бандаларимизга) ҳаёти тоййиба (шу дунёда ҳам Охиратда ҳам энг яхши ҳаёт) ато этамиз ва уларни (дунёда) бажариб ўтган амаллари учун (жаннатларда) буюк ажр-савоблар билан мукофотлаймиз».

(Наҳл сураси, 97-оят)

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бердилар:

«Мўмин кишининг ишига воажабо! Унинг барча ишлари у учун хайрлидир. Бу (яъни, барча ишлар гўзал ва хайрли самаралар бериб туриши) мўмин кишидан бошқа ҳеч кимга насиб бўлмайди. Мўмин кишига бирон кенгчилик-енгиллик келса (Аллоҳга) шукр қилади (илоҳий неъматлар ҳаққини ҳақдорларга бажо этади), шу билан бу кенгчилик унинг учун хайрли бўлади. Агар унга бирон мусибат етса (бошига зарару кулфат, касаллигу қийинчилик тушса, Аллоҳ учун) сабр қилади. Шу билан бу зиён-заҳмат унинг учун хайрли бўлади».

(Имом Муслим ривоятлари, 2999-ҳадис)

t.me/islomovozi