«Мўминлар фақат Аллоҳга таваккал қилсинлар»

«Айтинг: «Бизга фақат Аллоҳ биз учун (тақдирда) битиб қўйган нарсагина етади. (Аллоҳ тақдиримизга битмаган бўлса бошимизга ҳеч қандай мусибат тушмайди). У Зот бизнинг Хожамиздир

. (Бизга Ўзи доим мадад ва нусрат бериб турадиган, барча ишларимизни Ўз тақдири ила бошқариб турадиган Саййидимиз, Подшоҳимиз). Бас, мўминлар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар! (Аллоҳ буюрган шаръий ва моддий сабабларни бажариб, Аллоҳнинг Ўзига тўла ишонч билан суянсинлар, барча ишларнинг натижаларини Ягона Аллоҳнинг Ўзидан кутсинлар)».

(Тавба сураси, 51-оят)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•