Коронавирусни лаънатлаш ҳаром
YouTube’да бир киши коронавирусга лаънат айтаётганига кўзимиз тушди.
Шу боисдан мана бу эслатмани ёзиб қўйишни лозим топдик.
Вирусни лаънатлаш ҳаром, унда айб йўқ, у Аллоҳнинг фармонини бажаряпти.
Аллоҳнинг тақдирига рози бўлиб, ўзимизни ислоҳ этиб, гуноҳларимиздан тавба қилишимиз керак ва вируслардан сақланиш учун барча зарур чораларга амал қилишимиз даркор.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда келади:
Уммус-Соиб розияллоҳу анҳо бир куни иситмани: «Аллоҳ унга барака бермасин», деб дуои бад қилдилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига айтдилар:
«Иситмани ҳақорат қилманг! Олов темирнинг кирларини кетказишига ўхшаб иситма ҳам Одам болаларининг гуноҳларини кетказади».
(Саҳиҳи Муслим: 2575-ҳадис)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•