Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ сийратлари (164-241 ҳижрий)
Бўлимлар: Илм ва уламолар
Тўхтабой масжиди, Тошкент
25 шаъбон 1415 ҳ. (27 январ 1995м.)
Биринчи қисм:
- Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал Аш-Шайбоний раҳимаҳуллоҳ яшаган давр 164-241 ҳижрий = 780-855 милодий йиллар;
- Имом Аҳмаднинг илм талабида ва тоат-ибодатларда буюк мақомларга кўтарилганликлари ҳақида ривоятлар;
- «Сиёҳдон билан қабристонгача». (Аҳмад ибн Ҳанбал).
- Халифа Мутаваккил ўз ўғлини имом Аҳмадга шогирдликка топширмоқчи бўлганда қабул қилмаганликлари;
- Имом Аҳмаднинг умумий дарсларида 5000 киши иштирок этарди, 500 дан зиёд талабалар эшитган барча ривоятларини дафтарларига ёзиб боришарди;
- Имом Аҳмаднинг шогирдлари орасидан Ислом оламининг энг буюк алломалари етишиб чиққанлар (Бухорий, Муслим, Абу Ҳотим Розий, Яҳё ибн Маин, Али ибн Мадиний, Мусо ибн Ҳорун …) ;
- Имом Аҳмад номларини суиистеъмол қилган қиссахон воқеаси;
- Қуръони каримни «махлуқ – яратилган нарса» дейиш фитнаси қандай бошланган эди?
- Аббосий халифалардан Маъмун ва Муътасим Аҳли сунна уламоларини «Қуръон яратилган нарса» деб айтишга мажбурлаши;
- Имом Аҳмаднинг ушбу фитна қаршисида қамоқ ва қийноқларга сабр қилиб собитқадам туришлари;
- Имом Аҳмад халифа Муътасим ва давлат уламолари устидан ҳужжат-далиллар асосида ғолиб бўлишлари;
- Қийноқлар асносида имом Аҳмадга насиб бўлган илоҳий каромат;
- Имом Аҳмад ва халифа Муътасимнинг тушлари;
Иккинчи қисм:
Тўхтабой масжиди, Тошкент
3 рамазон 1415 ҳ. (3 феврал 1995 м.)
- Аҳмад ибн Ҳанбал каби раббоний имомлар Аллоҳ йўлида сабру сабот билан турганликлари туфайли мусулмон халқлар Ислом динига мустаҳкамроқ бўлдилар.
- Давлат раҳбари ўз даврида ҳар қанча обрў қозонса ҳам, Ислом уламоларига қарши чиқадиган бўлса тарихнинг қора саҳифаларида тилга олинадиган бўлади.
- Оғир имтиҳонлардан сўнг Аҳли сунна вал-жамоат аҳли бидъатлар устидан ғалаба қозондилар ва имом Аҳмад «Аҳли сунна имоми» деган лақабга сазовор бўлдилар.
- Бидъатчиларнинг хунук оқибатлари ҳақида қиссалар;
- Адашган тоифалар Қуръони карим оятларини ҳам ўзгартиришга ҳаракат қилганлар ва ундай кимсалар кофир бўлишида шубҳа йўқ.
- Имом Аҳмаднинг «Ал-Муснад» номли ҳадис тўпламлари ҳақида мухтасар маълумот;
- Имом Аҳмаднинг касал бўлишлари, Ислом уммати ва давлат раҳбарлари у кишининг зиёратига келишлари;
- Имом Аҳмаднинг вафотлари ва жанозалари;
- Ҳақиқатпарвар уламоларнинг бидъату хурофот, зулму туғёнларга қарши курашлари сабаб бўлиб Ислом дини Қиёматга қадар Аллоҳнинг ҳифзи ила давом этажак.
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download