Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ сийратлари (80-150 ҳижрий)
Бўлимлар: Илм ва уламолар
Тўхтабой масжиди, Тошкент.
4 шаъбон 1415 ҳ. (6 январ 1995 м.)
- Қуръон ва Суннат йўлидан чиқмайдиган, ҳақ йўлда собит қадам туриб нажот топгувчи тоифа – Аҳли сунна вал-жамоа.
- Аҳли сунна вал-жамоанинг энг машҳур намояндаларидан тўртталари мазҳаббош имомлар: Абу Ҳанифа, Молик, Шофеий ва Аҳмад ибн Ҳанбал;
- Мазҳаб имомларининг ҳеч қайси бирлари «менга эргашинглар», деб айтмаганлар. Аллоҳ таоло Ўзи уларни кучли тақволари, чуқур ва кенг қамровли илмлари туфайли шундай улуғ мартабага кўтарган.
- Имом Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит раҳимаҳуллоҳ табаа тобеий ҳисобланадилар, яшаган даврлари 80-150 ҳижрий (700-767 милодий) йиллар.
- Имом Абу Ҳанифа ҳақларида бошқа имомларнинг гувоҳликларидан намуна; «Фиқҳ (илмини ўрганиш)да одамлар Абу Ҳанифа (илмлари)га муҳтождирлар». (Шофеий).
- Ибодатга чуқур муҳаббатлари, кечалари билан намоз ўқиб чиқишлари ва гўзал ахлоқлари;
- Мансаблардан бош тортишлари ва қозилик вазифасини рад этишда халифани мот қилишлари;
- Золим ҳукмдорларнинг қийноқлари қаршисида собитқадам туришлари;
- Қўшниларга бўлган вафодарликлари ҳақида ибратли қисса;
- Фиқҳ асослари ҳақида қисқача маълумот: 1. Қуръон, 2. Суннат, 3. Ижмоъ (мўътабар уламоларнинг иттифоқлари), 4. Қиёс (ўхшаш масалаларни бир-бирига таққослаб ҳукм чиқариш).
- Қиёс билан ҳукм чиқаришда Қуръон ва Суннат асосларига таяниш шарт.
- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа ҳеч ким хатодан холи эмас.
- Тўрт мазҳаб барчаси ҳақ йўлда, орадаги ихтилофларнинг зарари йўқ.
- Адашган тоифалар Қуръон ва Суннат йўлидан чиқиб кетган фирқалардир.
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download