Биронта нуқтали ҳарфи бўлмаган «лаа илааҳа иллаллоҳ» билан яшанг

Бўлимлар: Рисолалар

Доимо дилимиз, тилимиз ва амалимиз билан «Лаа илааҳа иллаллоҳ» (Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақатгина Аллоҳнинг Ўзи Ягона Ҳақ Илоҳдир) деб юришга одатланайлик. Бирор лаҳзамиз ҳам имкон қадар ушбу калимасиз ўтмасин. Ана шундагина ўлим келган лаҳзада ҳам дилимиз ва тилимиз ушбу энг улуғ калима – шаҳодат билан айланади ва ана шундагина абадий бахт олами – жаннат бизники бўлади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар

«مَنْ كَانَ آخِرَ كَلامِهِ لاَ إلهَ إِلاَّ اللهُ دَخَلَ الجَنَّةَ».

رواه أَبُو داود والحاكم وقال: صحيح الإسناد

«Кимнинг энг охирги сўзи лаа илааҳа иллаллоҳ (Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақатгина Аллоҳнинг Ўзи Ягона Ҳақ Илоҳдир) бўлса, албатта у жаннатга кирибди»

(Сунани Аби Довуд: 3118-ҳадис, саҳиҳус-санад)

 

Талаффуз қилиш энг осон бўлган калима:

Аллоҳнинг марҳаматини қарангки, барча яхшиликларни ўз ичига олган ушбу энг улуғ калимани бутун халойиқ, ҳатто ўлим тўшагида қариб, қартайиб, қийналиб ётган инсонлар ҳам талаффуз қила олишлари учун энг осон калима қилиб қўйган. Бу калимада нутқ қилиш сал қийинроқ бўлган биронта ҳарф йўқ. Ҳатто ёзишда ҳам энг осон ёзиладиган жумла шу калима экан, зеро унда араб алифбосидаги нуқтали ҳарфлардан биронтаси ҳам иштирок этмайди.

لا اله الا اللـه
«Лаа илааҳа иллаллоҳ»

•┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози телеграми

https://t.me/islomovozi