30-сура: Рум сурасидан тафсир (9-10 оятлар)

«… Ахир улар Ер юзида сайру саёҳат этишиб, ўзларидан аввалги пайғамбарларни ёлғончи қилиб иймонсиз (кетган) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?! Ўша (ҳалок бўлган кимсалар) булардан (яъни, Макка кофирларидан) кўра кучлироқ, қувватлироқ бўлган ва (ўз) ерларини булар обод қилганидан кўра кўпроқ ҳайдаб (яъни, экинзорларга айлантириб), обод қилган эдилар-ку! Уларга ҳам ўз пайғамбарлари аниқ-равшан ҳужжатлар келтирганларида, (у пайғамбарларни ёлғончи қилишгач, ҳалок бўлдилар). Бас, Аллоҳ уларга зулм қилгувчи бўлмади, лекин улар (ҳақ йўлга юришдан бош тортишлари билан) ўзларига зулм қилгувчи бўлдилар. Сўнгра (Охиратда эса) Аллоҳнинг оятларини ёлғон дейиш ва уларнинг устидан кулиш билан (ўзларига) ёмонлик қилган кимсаларнинг оқибати янада ёмонроқ бўлди».

  • Энг кучли давлатлар вайрон бўлиб кетиши

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi