Фотиҳа сурасининг мухтасар маънолари

(Мусҳафи шариф тартиби бўйича 1-сура, Макка даврида нозил бўлган, етти оятдан иборат)

1. Раҳмон (меҳрибон) ва Раҳим (раҳмли) Аллоҳ (ибодатга ҳақли Ягона Илоҳ) номи билан (бошлайман)

2-3-4. Ҳамд (барча санолар, шукрлар ва мақтовлар) бутун оламлар раббиси (яратгувчиси, бошқарувчиси, ризқу насибаларини бериб тургувчиси), Раҳмон (Меҳрибон) ва Раҳим (раҳмли), жазо (Қиёмат) кунининг эгаси — подшоҳи бўлмиш АЛЛОҲ УЧУНДИР.

5. (Эй Аллоҳ) Фақат Сенинг Ўзинггагина ибодат қиламиз ва фақат Сенинг Ўзингдангина мадад сўраймиз.

6. Бизларни Тўғри йўлга ҳидоят қилгин.

7. (У шундай йўлки) Сен уларга инъом этган зотлар (пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ мўминлар)нинг йўлидир. (Бизларни ана шу ҳақ йўлга бошлагин. Илмига амал қилмасдан, Сенинг) Ғазаб(инг)га дучор бўлганларнинг йўлига эмас, (илмсизлиги билан ҳақ йўлдан тойиб) залолатга кириб кетган кимсаларнинг ҳам йўлига эмас.

Мавзуга оид:

Фотиҳа сурасининг тафсири (1-қисм)

Фотиҳа сурасининг тафсири (2-қисм)

Қуръони карим сураларининг мухтасар маънолари силсиласи

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози телеграм канали

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg