Аллоҳ таоло ҳаром қилган ойлар (5-қисм)

* Савоблар кўпроқ, гуноҳлар қаттиқроқ бўладиган ойлар:

Аллоҳ ҳаром қилган гуноҳ-маъсиятлар ҳар доим ҳаром. Бироқ, айрим ойларда уларнинг ҳаромлиги янада улканлашади, худди савобли амалларнинг савоблари янада кўпайтириб берилганидек.

Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Аллоҳ таоло айтди: «Бас, у ойларда ўзларингизга зулм қилмангиз!». Яъни, гуноҳ ишларга йўл қўйиб ўзларингизга зулм қилмангиз. Зеро, Аллоҳ таоло бир нарсани бир томондан улуғласа, унинг ҳурмати ана шу битта томондан бўлади. Агар у нарсани иккита томондан улуғласа, унинг ҳурматининг саноғи ҳам кўпаяди. Натижада, ана шу улуғ нарсага беҳурматлик қилиб бажариладиган бир ёмон ишнинг уқубати – жазоси ҳам ошиб кетади, худди солиҳ амаллар билан унга нисбатан ҳурмат-эҳтиром бажо этилишининг савоби кўпайтириб берилгани каби…».

Имом Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Аллоҳ таоло «Бас, у ойларда ўзларингизга зулм қилмангиз!» дегани, зулм ҳар доим ҳаром бўлса-да, унинг ҳаромлиги бу тўрт ойда яна ҳам қаттиқроқ таъкидланади, чунки унинг гуноҳи бошқа ойлардан кўра мана шу ойларда улканроқ бўлади, худди Баладул-ҳаром (Маккаи мукаррама)да маъсиятларнинг гуноҳи қаттиқроқ бўлганидек…».

(Давоми бор)

Аввалги қисмлар:

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

«Ислом Овози» телеграм канали

https://telegram.me/islomovozi