Аллоҳ таоло ҳаром қилган ойлар (4-қисм)

* Ҳаром қилиниш ҳикмати:

Айнан мана шу тўрт ой ичида жанг қилиш бошқа ойларда жанг қилишнинг ҳаромлигига нисбатан қаттиқроқ ҳаром қилинишидан кўзланган ҳикматлардан бири Каъбатуллоҳга ҳаж ва умра қилиш учун келмоқчи бўлган одамларнинг сафарлари бехатар бўлишини таъминлаш бўлган.

Ҳаж рукнларининг энг асосийси Арафа куни Маккаи мукаррамадаги Арафот майдонида ҳозир бўлиб, Аллоҳ таолога дуо-илтижолар қилишдир. Арафа куни Зулҳижжа ойининг тўққизинчи кунидир.

Ҳожилар узоқ-узоқ диёрлардан айнан Арафа куни Маккадаги Арафот майдонига етиб кела олишлари, ҳаж қилиб бўлганларидан сўнг яна ватанларига эсон-омон қайтиб, тинч-омон етиб олишлари учун Зулҳижжадан олдинги ойни ҳам, Зулҳижжадан кейинги ойни ҳам Аллоҳ таоло ҳаром қилиб берган.

Ундан ташқари, йилнинг ўртасида яна умра қилишни хоҳлаганлар учун Ражаб ойини ҳам ҳаром қилиб берилган.

Ислом келишидан аввалги даврларда ҳам араблар айнан мана шу ойларда анча тинч-хотиржам бўлиб, узоқ-яқин жойлардан Маккаи мукаррамага сафар қилиб, ҳаж ва умра ибодатларини бажариб турар эдилар.

(Давоми бор)

Аввалги қисмлар:

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

«Ислом Овози» телеграм канали

https://telegram.me/islomovozi