«Хатокорларнинг яхшиси кўп тавба қилувчилардир» 4-қисм
- Имом Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ (187 ҳ. 803 м.) айтадилар:
ما أنكرتَ من تغيُّر الزمان ، وجفاء الإخوان ، فذُنوبك ورّثَتكَ ذلك.
قوت القلوب (1/320)
«Замон ёмонликка ўзгариб, биродарлар бевафо бўлиб кетишаётган экан, бу нарсалар ўзингнинг гуноҳларинг туфайлидир».
(«Қувтул қулуб – Қалблар озуқаси» китоби: 1/320).
- Имом Абу Довуд Ал-Ҳафрий (203 ҳ. 818 м.) айтадилар:
دخلت على كرز بن وبرة بيته فإذا هو يبكي، فقلت له: ما يبكيك؟ قال: إن بابي مغلق، وإن ستري لمسبل، ومنعت حزبي أن أقرأه البارحة، وما هو إلا من ذنب أحدثته !
حلية الأولياء (5/79)
Карз ибн Вабра раҳимаҳуллонинг уйларига кирсам йиғлаб ўтирган эканлар. «Нима учун йиғлаяпсиз?», деб сўрадим.
– Дарвозам ёпиб қўйилган, пардаларим тўсилган, кеча тунда ҳизбимни (ҳар доим ўқийдиган ибодатларимни) ўқишдан манъ этилдим (нимадир сабаб бўлиб ўқий олмадим). Бу мусибатларнинг сабаби албатта менинг қандайдир гуноҳга йўл қўйганлигимдир» – деб жавоб қилдилар.
(Ҳилятул авлиё – Авлиёлар зийнати» китоби: 5/79).
- Имом Абу Сулаймон Дороний (215 ҳ. 830 м.) раҳимаҳуллоҳдан сўралди:
مَا بَالُ الْعُقَلَاءِ أَزَالُوا اللَّوْمَ عَمَّنْ أَسَاءَهُمْ ، قَالَ : إنَّهُمْ عَلِمُوا أَنَّ اللَّهَ إنَّمَا ابْتَلَاهُمْ بِذُنُوبِهِمْ .
الآداب الشرعية (2/295)
– Нима учун донолар ўзларига қилинган бировларнинг ёмонлигини кечириб юборадилар?
– Чунки Аллоҳ уларни ўзларининг гуноҳлари туфайли имтиҳон қилаётганини яхши биладилар», деб жавоб бердилар.
(Имом Ибн Муфлиҳ раҳимаҳуллоҳ «Одоби шаръийя» китоблари: 2/295)
Давоми бор…
- Аввалги ва кейинги қисмлар:
- «Хатокорларнинг яхшиси кўп тавба қилувчилардир» 1-қисм
- «Хатокорларнинг яхшиси кўп тавба қилувчилардир» 2-қисм
- «Хатокорларнинг яхшиси кўп тавба қилувчилардир» 3-қисм
- «Хатокорларнинг яхшиси кўп тавба қилувчилардир» (охирги қисм)
•┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈•