«Мўминларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақдир» (2-қисм)
- Сийрати набавийядан бир ибрат:
Ҳижратнинг бешинчи санасида Аҳзоб (Хандақ) ғазотида мушрик қабилалар Мадинаи мунавварага бостириб келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаи киромларни бир ой давомида қамал қилиб турдилар.
Мусулмонларнинг ҳолатлари ўша пайт нақадар оғир ва хавфу хатарли бўлганини Аллоҳ таоло Ўзи васф этиб хабар берган:
{إِذْ جَاءُوكُم مِّن فَوْقِكُمْ وَمِنْ أَسْفَلَ مِنكُمْ وَإِذْ زَاغَتِ الْأَبْصَارُ وَبَلَغَتِ الْقُلُوبُ الْحَنَاجِرَ وَتَظُنُّونَ بِاللهِ الظُّنُونَا (10) هُنَالِكَ ابْتُلِيَ الْمُؤْمِنُونَ وَزُلْزِلُوا زِلْزَالًا شَدِيدًا (11) وَإِذْ يَقُولُ الْمُنَافِقُونَ وَالَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ مَّا وَعَدَنَا اللَّهُ وَرَسُولُهُ إِلَّا غُرُورًا (12)}.
{وَلَمَّا رَأَى الْمُؤْمِنُونَ الْأَحْزَابَ قَالُوا هَٰذَا مَا وَعَدَنَا اللهُ وَرَسُولُهُ وَصَدَقَ اللهُ وَرَسُولُهُ ۚ وَمَا زَادَهُمْ إِلَّا إِيمَانًا وَتَسْلِيمًا}
[إلى آخر الآيات التي نزلت في وصف غزوة الخندق في سورة الأحزاب].
«Ўшанда улар (босқинчи кофирлар) сизларнинг юқори томонингиздан ҳам, сизлардан қуйироқ томондан ҳам (бостириб) келган эдилар. Ўшанда кўзлар тиниб, юраклар бўғизларга тиқилиб қолган ва сизлар Аллоҳ ҳақида (турли) гумонлар қила бошлаган эдинглар. 11. Ана ўша жойда мўминлар (яна бир бор) имтиҳон қилиндилар ва (бу даҳшатдан) зилзила қилиндилар (қаттиқ ларзага тушдилар). 12. Ўшанда мунофиқлар ва дилларида касаллик бўлган (яъни эътиқодлари заиф бўлган) кимсалар: «Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар», дея бошладилар…».
«Мўминлар у фирқаларни (Мадинага бостириб келган кофирларни) кўрган вақтларида: «Бу Аллоҳ ва Унинг расули бизларга ваъда қилган нарсадир (яъни имтиҳондир). Аллоҳ ва Унинг расули рост сўзладилар», дедилар ва (устиларига бостириб келаётган кофирларнинг сон-саноқсизлиги) уларнинг (Аллоҳга бўлган) иймон ва итоатларини янада зиёда қилди холос».
Ушбу ғазотдан олинадиган ибратлар ҳақида Аҳзоб сурасидаги ояти карималар яна анча давом этади.
Ана шу ғазот олдидан мусулмонлар Мадинани ҳимоя қилиш учун атрофида хандақ қазиганлар. Ўшанда ердаги харсанг тошлардан бирини парчалашга кучлари етмасдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ёрдам сўрайдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳ ва саллам муборак қўлларига болтани олиб тошга биринчи зарбаларини берганларида Шом томонга бир учқун отилиб чиқади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Аллоҳу акбар, Шом фатҳ бўлди (яъни, яқинда албатта фатҳ бўлади)…». Иккинчи зарба урганларида шарқ томонга қараб учқун чиқди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳу акбар, Форс фатҳ бўлди…», дедилар. Учинчи зарба урганларида Яман томонга учқун чиқди. Шунда: «Аллоҳу акбар, Яман фатҳ бўлди», дедилар.
Мунофиқлар ушбу набавий башоратлар устидан кулиб, бир-бирларига қараб: «ўзлари ҳожатхонага ҳам боргани қўрқиб ўтиришибди, яна уларга Кисро ва Қайсарнинг конларини ваъда қиляпти», деб масхара қилишади.
Орадан бир неча йил ўтиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг башоратлари амалга ошгани, ислом дунёнинг турли бурчакларига етиб боргани ҳаммамизга маълум.
- Ҳақиқий ғалаба нима?
Баъзи одамларда «нусрат, ғалаба, бахт-саодат…» каби тушунчалардан кўзланадиган мақсад мукаммал эмаслиги сезилиб қолади. Улар кўпчинча фақат моддий ва дунёвий ғалабаларни тасаввур қилаётганга ўхшайдилар.
Аслида энг улкан ва ҳақиқий ғалаба Аллоҳнинг розилигига эришиш, қалбнинг бахт-саодати ва Охиратдаги жаннатдир.
Дунёвий ғалабаларга эришиш эса жуда ҳам зарур эмас.
Агар зарур бўлганда Аллоҳ таоло пайғамбарларининг умидларини ундан уздирмас эди.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
{ وَإِن مَّا نُرِيَنَّكَ بَعْضَ ٱلَّذِى نَعِدُهُمْ أَوْ نَتَوَفَّيَنَّكَ فَإِنَّمَا عَلَيْكَ ٱلْبَلَٰغُ وَعَلَيْنَا ٱلْحِسَابُ }. [الرعد: 40].
«Агар Биз сизга (кофирларга) ваъда қилганимиз айрим нарсаларни (яъни азобларимизни) кўрсатсак ҳам ёки сизни (уларни азоблашдан илгари) вафот қилдирсак ҳам, албатта, сизнинг зиммангиздаги нарса (барибир ҳақ динни одамларга тўла) етказишдир, Бизнинг зиммамиздаги нарса эса ҳисоб-китоб қилишдир». (Раъд сураси, 40-оят).
Яна бир оятда айтади:
{وَإِمَّا نُرِيَنَّكَ بَعْضَ الَّذِي نَعِدُهُمْ أَوْ نَتَوَفَّيَنَّكَ فَإِلَيْنَا مَرْجِعُهُمْ ثُمَّ اللَّهُ شَهِيدٌ عَلَىٰ مَا يَفْعَلُونَ}. [يونس: 46].
«Агар уларга ваъда қилаётган нарсамизнинг баъзиларини сизга кўрсатсак ҳам (яъни, ҳаёт пайтингизда уларнинг кофир бўлганлари оқибатида тортадиган бало-мусибатларини, мағлубиятларини кўрсангиз ҳам), ёки (уларни бу дунё азобига дучор қилишимиздан илгарироқ) сизни вафот қилдирсак ҳам, ҳарҳолда ўзимизга қайтишлари бордир (улар барибир Бизнинг ҳузримизга қайтажаклар, ҳеч қаерга қочиб қутула олмайдилар). Қолаверса, Аллоҳ улар қилаётган барча ишларга гувоҳдир». (Юнус сураси, 46-оят).
Аллоҳ таоло пайғамбарлар ва уларга иймон келтирган зотларга жуда ҳам кўп оятларда Охиратдаги жаннатларни ваъда қилган, дунёвий моддий ғалабаларни эмас.
Агар дунёвий ғалабалар биринчи ўринда турадиган нарса бўлганда Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун ҳаётлари асносида бутун дунёни фатҳ қилиб берар эди. Ваҳоланки пайғамбаримиз вафот этган пайтлари фақатгина араб жазираси фатҳ бўлган эди, холос.
Аллоҳ таоло Саф сурасида дунёвий ғалабани кейинги ўринга қўйиб марҳамат қилади:
{يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا هَلْ أَدُلُّكُمْ عَلَىٰ تِجَارَةٍ تُنجِيكُم مِّنْ عَذَابٍ أَلِيمٍ (10) تُؤْمِنُونَ بِاللهِ وَرَسُولِهِ وَتُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللهِ بِأَمْوَالِكُمْ وَأَنفُسِكُمْ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ (11) يَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَيُدْخِلْكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ وَمَسَاكِنَ طَيِّبَةً فِي جَنَّاتِ عَدْنٍ ۚ ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ (12) وَأُخْرَىٰ تُحِبُّونَهَا ۖ نَصْرٌ مِّنَ اللَّهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ ۗ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ}. [الصف: 10-13].
«Эй иймон келтирган зотлар, сизларга аламли азобдан нажот берадиган бир «тижорат»ни кўрсатайми? 11. (Ўша «тижорат» мана будир)— Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтирурсизлар ва Аллоҳ йўлида мол ва жонларингиз билан жиҳод қилурсизлар. Мана шу агар билсангизлар ўзларингиз учун энг яхши (иш)дир. 12. (Агар шундай қилсангизлар, Аллоҳ) сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилур ҳамда сизларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга ва абадий жаннатлардаги покиза масканларга киритур. Бу эса улуғ ғалабадир. 13. Ва (Аллоҳ сизларга) яна бошқа сизлар суядиган (бир неъматни ҳам берурки, у) Аллоҳ томонидан бўладиган нусрат ва яқин(да рўй бергувчи Макка) фатҳидир. (Эй Расулуллоҳ), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!». (Саф сураси, 10-13 оятлар).
Дунёда ҳар қандай ҳолатда ҳам энг бахтли ҳаёт кечирадиган зотлар ҳақиқий мўминлар бўладилар, гарчи моддий мезонлар билан ҳукм чиқарадиган одамлар бу ҳақиқатни англамасалар ҳам.
Шу ўринда Буруж сурасидаги ояти карималарни ўқиб, Асҳобул-ухдуд қиссаини ёдга олишимиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.
{وَالسَّمَاءِ ذَاتِ الْبُرُوجِ (1) وَالْيَوْمِ الْمَوْعُودِ (2) وَشَاهِدٍ وَمَشْهُودٍ (3) قُتِلَ أَصْحَابُ الْأُخْدُودِ (4) النَّارِ ذَاتِ الْوَقُودِ (5) إِذْ هُمْ عَلَيْهَا قُعُودٌ (6) وَهُمْ عَلَىٰ مَا يَفْعَلُونَ بِالْمُؤْمِنِينَ شُهُودٌ (7) وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ إِلَّا أَن يُؤْمِنُوا بِاللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ (8) الَّذِي لَهُ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ وَاللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ (9) إِنَّ الَّذِينَ فَتَنُوا الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَتُوبُوا فَلَهُمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمْ عَذَابُ الْحَرِيقِ (10) إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ۚ ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْكَبِيرُ}
«1. Буржлар эгаси бўлмиш осмонга қасам. 2. Ваъда қилинмиш (Қиёмат) Кунига қасам. 3. (Ўша Кунда) гувоҳ бўлгувчи (барча халойиққа) ва гувоҳ бўлингувчи (барча воқеа-ҳодисалар)га қасамки, 4-5. Асҳобул-ухдуд (Ўзига итқитилган одамларнинг таналаридан иборат бўлган) «ўтин»ли олов — (ўша олов ловуллаб ёнаётган) чоҳ эгалари лаънат қилингайлар! 6. Ўшанда улар ўша (чоҳ)нинг устида ўтириб олган — 7. Ва мўминларга қилаётган ишларига ўзлари гувоҳ бўлган эдилар. 8-9. Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга — осмонлар ва Ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган Зотга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар! Аллоҳ барча нарсага гувоҳдир! 10. Албатта мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, (бу қилмишларидан) тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир ва улар учун ўт азоби бордир! 11. Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатлар бордир. Мана шу катта ғалабадир…». (Буруж сураси, 1-11 оятлар).
Муттафақун алайҳи ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
» عَجَبًا لأمرِ المؤمنِ إِنَّ أمْرَه كُلَّهُ لهُ خَيرٌ وليسَ ذلكَ لأحَدٍ إلا للمُؤْمنِ إِنْ أصَابتهُ سَرَّاءُ شَكَرَ فكانتْ خَيرًا لهُ وإنْ أصَابتهُ ضَرَّاءُ صَبرَ فكانتْ خَيرًا لهُ «.متفق عليه.
«Мўмин кишининг ҳоли жуда ҳам ажойибдир. Унинг барча ҳолатлари у учун фақат яхшилик бўлади ва бундай яхшиликлар фақат мўмин учунгина бўлади: мўминга хурсандчилик(лар) етса у (Аллоҳ таолога) шукр айтади, натижада унга яхшилик бўлади. Агар унга зарар(лар) етса, у (Аллоҳ учун) сабр қилади, натижада бу ҳам унга яхшилик бўлади».
Аллоҳ таоло барчаларимизни ана шундай собиру шокир ҳақиқий мўмин бандаларидан қилишини сўраб қоламиз.
Вассалому алайкум…