Фитр садақаси – меҳрибонлик ва тенглик рамзи
Бир ой давомида азиз меҳмонимиз бўлиб турган муборак Рамазон ойининг ниҳояси ҳам кўриниб қолган экан, рўза хотимаси ўлароқ фитр садақасини адо этишимиз лозим бўлади.
- Фитрнинг маъноси
Фитр «афтара», «ифтор» (أفطر، إفطار) сўзларидан олинган бўлиб, луғавий жиҳатдан рўзасини очди, деган маънода келади.
Истилоҳда «Фитр Рамазон рўзаси тугаши муносабати билан вожиб бўладиган садақадир». (Алмавсуа, 23/336).
Фитр садақаси фитр закоти деб ҳам номланади. Бу закот Рамазон ойи тугаган пайтда адо этиладиган молиявий ибодат бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан жорий этилган.
عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ:
فَرَضَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ زَكَاةَ الْفِطْرِ صَاعًا مِنْ تَمْرٍ أَوْ صَاعًا مِنْ شَعِيرٍ عَلَى الْعَبْدِ وَالْحُرِّ وَالذَّكَرِ وَالْأُنْثَى وَالصَّغِيرِ وَالْكَبِيرِ مِنْ الْمُسْلِمِينَ وَأَمَرَ بِهَا أَنْ تُؤَدَّى قَبْلَ خُرُوجِ النَّاسِ إِلَى الصَّلَاةِ .
(رواه البخاري وسلم).
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлардан қулнинг ҳам, ҳурнинг ҳам, эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам, кичикнинг ҳам, каттанинг ҳам зиммасига хурмодан 1 соъ ёки арпадан 1 соъ фитр закоти беришни фарз қилдилар. Фитрни одамлар ҳайит намозига чиқмасдан аввал беришга буюрдилар.
(Бухорий ва Муслим ривоятлари).
- Фитр садақасининг ҳикмати
Фитр садақасининг икки ҳикмати яққол кўриниб туради. Биринчиси шуки, фитр ибодати орқали ийд камбағал учун ҳам, бой учун ҳам бирдек хурсандлик айёмига айланиши лозимлиги англашилади. Зеро, жамики инсонлар Аллоҳга банда эканликлари жиҳатидан Унинг ҳузурида тенгдирлар. Рамазон ойи тугар экан, олам мусулмонлари хурсандлик билан Ийдул-Фитрни нишонлайдилар. Ийд куни хонадонларида таом тайёрлаб, уни истеъмол қилишда камбағал билан бой ўртасида фарқ бўлмасин. Бунинг учун бойлар ва ўзига тўқ одамлар камбағаллар ҳолидан хабар олишлари, уларга садақа ва эҳсонлар қилишлари керак.
Бу ибодатнинг иккинчи ҳикмати рўза тутган одам учун камчиликлардан покланишдадир. Фитр садақаси Рамазон ичи рўза оғиз билан гапирилган беҳуда сўзлар учун каффорат бўлади.
عن ابن عباس رضي الله عنهما قال:
فرض رسول الله صلى الله عليه و سلم زكاة الفطر طهرة للصائم من اللغو والرفث وطعمة للمساكين من أداها قبل الصلاة فهي زكاة مقبولة ومن أداها بعد الصلاة فهي صدقة من الصدقات.
(رواه أبو داود، وقال الألباني: حسن).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзадор учун беҳудалик ва беадабликдан покланиш, мискинлар учун эса таом бўлсин, дея фитр закоти беришни фарз қилдилар. Ким уни ҳайит намозидан аввал адо этса, бас у мақбул закотдир. Кимки намоздан кейин берадиган бўлса, бас у (умумий) садақалардан бир садақадир.
(Абу Довуд ривоятлари, Албоний: ҳасан).
- Вожиб бўлиш шартлари
Фиқҳий қомусда фитр садақаси вожиб бўлишининг учта шарти келтирилган: Ислом, ҳуррият, қодирлик. Биринчи ва иккинчи шартлар кўпчилик учун тушунарли. Аммо қодирлик масаласида фуқаҳолар орасида икки хил қавл бор. Уларнинг хулосаси шуки, жумҳур уламоларга кўра қайси бир мусулмон агар бир кунга етадиган овқатидан ортиқ таоми бўлиб, у фитр сифатида беришга яроқли бўлса, шуни камбағалларга бериши лозим. Аммо ҳанафий уламолар фитр закот нисобига эга бўлган одамга вожиб, дейишган.
Бойликнинг чегараси қаердан?
وَقَدِ اخْتَلَفَ الْفُقَهَاءُ فِي مَعْنَى الْقُدْرَةِ عَلَى إِخْرَاجِهَا : فَذَهَبَ الْمَالِكِيَّةُ وَالشَّافِعِيَّةُ وَالْحَنَابِلَةُ إِلَى عَدَمِ اشْتِرَاطِ مِلْكِ النِّصَابِ فِي وُجُوبِ زَكَاةِ الْفِطْرِ .اسْتَدَل الْجُمْهُورُ عَلَى عَدَمِ اشْتِرَاطِ مِلْكِ النِّصَابِ بِأَنَّ مَنْ عِنْدَهُ قُوتُ يَوْمِهِ فَهُوَ غَنِيٌّ ، فَمَا زَادَ عَلَى قُوتِ يَوْمِهِ وَجَبَ عَلَيْهِ أَنْ يُخْرِجَ مِنْهُ زَكَاةَ الْفِطْرِ ، وَالدَّلِيل عَلَى ذَلِكَ مَا رَوَاهُ سَهْل بْنُ الْحَنْظَلِيَّةِ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَال : مَنْ سَأَل وَعِنْدَهُ مَا يُغْنِيهِ فَإِنَّمَا يَسْتَكْثِرُ مِنَ النَّارِ ، فَقَالُوا : يَا رَسُول اللَّهِ ، وَمَا يُغْنِيهِ ؟ قَال : أَنْ يَكُونَ لَهُ شِبَعُ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ (أخرجه أبو داود، حسن). دَل الْحَدِيثُ عَلَى أَنَّ مَنْ عِنْدَهُ قُوتُ يَوْمِهِ فَهُوَ غَنِيٌّ وَجَبَ عَلَيْهِ أَنْ يُخْرِجَ مِمَّا زَادَ عَلَى قُوتِ يَوْمِهِ. (الموسوعة الفقهية الكويتية – (23 / 338).
«Фуқаҳолар фитрга қодирлик маъносини турлича шарҳлашган. Моликий, шофеий ва ҳанбалийлар фитр закотининг вожиб бўлиши учун нисобга эга бўлиш шарт эмас, дейишади. Улар нисоб шарт эмас, бир кунлик овқатга эга бўлган одам бой саналади, бир кунликдан ортиқ таомга эга бўлса, шу таомдан фитр закотини чиқариши вожиб бўлади, деган сўзга далил қилиб Саҳл бин Ҳаназалийя ривоят қилган ҳадисни келтиришади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки ўзида беҳожат қилувчи нарсаси бўла туриб тиланчилик қилса, бас дўзах ўтидан кўпроқ сўраётган бўлади». Одамлар сўрашди: «Эй Расулуллоҳ, уни беҳожат қиладиган нарса нима?» Расулуллоҳ дедилар: «Унинг бир кеча-кундузлик қорин тўйғаздиган нарсаси бўлиши». (Абу Довуд). Ҳадис шунга далолат қиладики, бир кунлик таоми бўлан одам бой саналади ва унга бир кунликдан ортиқ таомидан фитр чиқариши вожиб бўлади. (Ал-мавсуатул-фиқҳийя – 23/338).
وقال أبو حنيفة وأصحابه : ليس على من تحل له صدقة الفطر إخراجها حتى يملك مائتى درهم ، واحتج بقوله ( صلى الله عليه وسلم ) : ( أمرت أن آخذ الصدقة من أغنيائكم وأردها فى فقرائكم ) ، وهذا فقير فوجب أن تصرف إليه الزكاة ، ولا تؤخذ منه ، وقال ( صلى الله عليه وسلم ) : ( خير الصدقة ما كان عن ظهر غنى ) ، فثبت بهذا نفيها عن الفقير.
قال ابن القصار : وحجة القول الأول قول ابن عمر : ( فرض رسول الله ( صلى الله عليه وسلم ) صدقة الفطر على كل حر وعبد ، وذكر وأنثى من المسلمين ) ، ولم يخص من له نصاب ممن لا نصاب له ، فهو عام . وقال ( صلى الله عليه وسلم ) : ( أغنوهم عن طواف هذا اليوم ) والمخاطب غنى بقوت يومه ، ولم يفرق بين أن يكون المأمور غنيًا أو فقيرًا ، وأيضًا فإن زكاة الفطر حق فى المال لا تزداد بزيادة المال ، ولا تفتقر إلى نصابٍ ... (شرح صحيح البخارى ـ لابن بطال – (3 / 562).
«Абу Ҳанифа ва у кишининг асҳоблари фитр садақаси олиши ҳалол бўлган одам то 200 дирҳам кумушга эга бўлмагунча фитр бериши вожиб бўлмайди, дейишди. Улар Расулуллоҳнинг «Мен садақани сизларнинг бойларингиздан олиб, камбағалларингизга қайтаришга буюрилдим», деган сўзларини далил қилишган. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Садақанинг яхшиси бойлик устидан қилинганидир». Мана шу билан фитрнинг фақир кишидан соқит экани маълум бўлади».
«Ибнул Қассор айтади: «Биринчи қавлнинг ҳужжати Ибн Умарнинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлардан ҳар бир озод ва қулга, эркак ва аёлга фитр садақасини фарз қилдилар», деган сўзларидир. Расулуллоҳ нисобга эга одамни эга эмас одамдан ажратиб хосламадилар, бемак, бу оммавийдир. Яна Расулуллоҳ: «Уларни (фақирларни – тарж.) бу кунда тиланчилик қилишдан беҳожат қилинглар», дедилар. Хитоб йўлланганлар бир кунлик озуқаси бўлганлардир. Расулуллоҳ хитоб қилинганларни бой ёки камбағалга ажратмадилар. Шунингдек, фитр закоти молдаги ҳақ ва у молнинг кўпайиши билан кўпаймайди ва нисобга боғлиқ эмас…» (Саҳиҳул Бухорий шарҳи, Ибн Баттол 3/562).
- Фитрни ким адо этади?
عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ:
أمر رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بصدقة الفطر عن الصغير و الكبير و الحر و العبد ممن تمونون.
(رواه الدارقطني، وقال الألباني: حسن).
«Абдуллоҳ ибн Умар дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъминотингиздаги кичикнинг, каттанинг, ҳурнинг ва қулнинг номидан фитр садақасини беришга буюрдилар». (Имом Доруқутний ривоятлари, Албоний: ҳасан).
Фитр ҳақида келган бу ва бошқа ҳадисларнинг умумидан хулосалар ясашар экан, уламолардан бир неча хил ижтиҳодлар содир бўлган.
ذَهَبَ الْحَنَفِيَّةُ إِلَى أَنَّ زَكَاةَ الْفِطْرِ يَجِبُ أَنْ يُؤَدِّيَهَا عَنْ نَفْسِهِ مَنْ يَمْلِكُ نِصَابًا ، وَعَنْ كُل مَنْ تَلْزَمُهُ نَفَقَتُهُ ، وَيَلِي عَلَيْهِ وِلاَيَةً كَامِلَةً. (الموسوعة الفقهية الكويتية – (23 / 338).
«Ҳанафийлар фитр закотини нисобга эга бўлган инсон ўзининг номидан ва таъминоти ўз зиммасида бўлган, тўла валийлик ҳаққи бўлган одамлар номидан бериши вожибдир, дейишди». (Ал-мавсуа, 23/338).
Юқоридаги қавлга кўра эркак ўз аёли, вояга етган фарзанди ва ота-онаси учун фитр бермайди. Чунки эркакнинг булар устидаги валийлиги тўлиқ эмас, балки жузъийдир. Яъни ҳар бир болиғ инсон, жумладан аёл киши ўзининг шахсий бойлигини ўзи идора этади ва бу мулкка эрнинг дахл қилиши мумкин эмас. Шундай экан, вояга етган инсонлар ўз зиммаларидаги молиявий бурчларини агар қодир бўлсалар, ўзлари адо этадилар. Қодир бўлмасалар, уларга фитр садақаси вожиб бўлмайди.
وَذَهَبَ الشَّافِعِيَّةُ إِلَى أَنَّ صَدَقَةَ الْفِطْرِ يُخْرِجُهَا الشَّخْصُ عَنْ نَفْسِهِ ، وَعَنْ كُل مَنْ تَجِبُ عَلَيْهِ نَفَقَتُهُ مِنَ الْمُسْلِمِينَ ، لِقَرَابَةٍ ، أَوْ زَوْجِيَّةٍ ، أَوْ مِلْكٍ.
«Шофеийлар шахс ўзи ва мусулмонлардан ким унинг таъминотида бўлса, уларнинг ҳаммаси номидан фитр беради, дейишди». (Юқоридаги манба).
وَالْمُرَادُ بِالْوِلاَيَةِ أَنْ يَنْفُذَ قَوْلُهُ عَلَى الْغَيْرِ شَاءَ أَوْ أَبَى ، فَابْنُهُ الصَّغِيرُ ، وَابْنَتُهُ الصَّغِيرَةُ ، وَابْنُهُ الْكَبِيرُ الْمَجْنُونُ، كُل أُولَئِكَ لَهُ حَقُّ التَّصَرُّفِ فِي مَالِهِمْ بِمَا يَعُودُ عَلَيْهِمْ بِالنَّفْعِ شَاءُوا أَوْ أَبَوْا.
«Валийлик деганда инсоннинг бошқа биров устидан унинг розилигисиз айтадиган сўзининг амалга ошиши назарда тутилади. Масалан, инсон ўзининг кичик ёшли боласи, ақлий заиф катта ўғли кабиларнинг молини уларнинг ихтиёрисиз – уларга манфаатли бўладиган ишларда – тасарруф қила олади…».
Бу қавлларнинг хулосаси ўлароқ айтиш мумкинки, фитр садақасини оила бошлиғи оила аъзолари номидан уларга билдирган ҳолда ўзи беради. Аммо вояга етган инсонлар ўзлари учун ўзлари берадилар. [Хоҳласалар фитр садақаларини ҳақдорларга етказиш учун оиладан бир кишини ёки бошқа бирор ишончли мусулмонни вакил қилишлари ҳам мумкин].
- Фитр нимадан берилади?
Фитр садақаси ҳар қандай нарсадан берилмайди. Балки ғамлаб қўйса бўладиган озуқага яроқли маҳсулотлардан берилиши лозим. Бунга буғдой, арпа, гуруч каби бошоқли донлар ва мош, ловия, нўхат каби дуккакли маҳсулотлар, хурмо, майиз каби узоқ сақланадиган мевалар киради. Фитр учун пишлоқ ҳам берилиши мумкин.
- Фитрнинг миқдори
Фитр агар хурмо, майиз, пишлоқ, арпа ёки шу каби дон-дунлардан берилса, ҳар бир жон бошига 1 соъ миқдорда берилиши лозим.
Фитр агар буғдойдан берилса, бу масалада икки хил қавл бор. Ҳанафийлар буғдойнинг меъёри ярим соъ, дейишган. Жумҳур олимлар 1 соъ деб белгилашган.
Буғдойдан ярим соъ деган қавлнинг далили мана бу ҳадисдир:
عن عبد الله بن ثعلبة بن صُعَير عن أبيه رضي الله عنه قال:
قام رسول الله صلى الله عليه وسلم خطيبا فأمر بصدقة الفطر صاع تمر أو صاع شعير عن كل رأس زاد علي في حديثه أو صاع بر أو قمح بين اثنين ثم اتفقا عن الصغير والكبير والحر والعبد.
(رواه أبو داود وصححه الألباني).
Бу ҳадиснинг давомида буғдойдан бир соъ икки киши ўртасида берилиши айтилган.
عن ابن عباس رضي الله عنهما أن رسول الله صلى الله عليه و سلم أمر صارخا ببطن مكة ينادي :
إن صدقة الفطر حق واجب على كل مسلم صغير أو كبير ذكر أو أنثى حر أو مملوك حاضر أو باد : مدان من قمح أو صاع من شعير أو تمر.
رواه الحاكم وقال : صحيح الإسناد ولم يخرجاه بهذه الألفاظ.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган бу ҳадисда фитр садақаси буғдойдан икки мудд берилиши кўрсатилган.
[Фитр садақасининг энг афзали камбағалнинг эҳтиёжи қайси таомга кўпроқ бўлса ўша таомдан бир соъ фитр беришдир. Валлоҳу аълам] .
- Соъ ва мудднинг ҳозирги ҳисоби
Оғирлик ва сиғим учун қабул қилинган бир неча хил ўлчов бирликлари мавжуд. Жумладан, Расулуллоҳ даврларидан бери соъ ва мудд кенг қўлланиб келинган. Бир соъ тўрт муддни ташкил қилади. Бир мудд эса инсоннинг икки кафти сиғдира оладиган миқдордир. Бу икки ўлчов бирлигининг бугунги грамм ва килограммлардаги миқдорларида ҳам бир неча хил меъёрлар мавжуд. Бу ҳисоб китобларнинг хулосаси сифатида икки хил рақамни келтириш мумкин.
في الأصل الصاع وحدة لقياس الحجم ولكن الفقهاء قدروه بالوزن للمحافظة عليه ونقله
مقدراً بالوزن
عند الجمهور خمسة أرطال وثلث ويساوي 2.035 كيلوغرام وذهبت هيئة كبار العلماء في السعودية إلى أن الصاع 2.600 كيلوغرام وذلك بناءً على أن المد ملء كفي الرجل وكان تحقيق وزن المد لديهم هو 650 جرام تقريباً فيكون الصاع 650 × 4 = 2.600كيلوغرام
http://ar.wikipedia.org/wiki/%D8%B5%D8%A7%D8%B9
Демак, бугунги ҳисоблар билан ўлчаганда бир соъ 2035 гр билан 2600 гр ўртасида бўлади.
Алоқадор мавзулар:
- Фитр садақаси
- Фитр садақаси нима?
- Фитр садақаси ҳақида суҳбат
- Фитр садақаси – Ислом шиорларидан
- Фитр закотини пул билан бериш жоизми?
- Намоз ўқимайдиган одам фитр садақаси берса бўладими?
- Фитр садақаси қийматини Интернет орқали юбориш ўринлими?
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•